2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда ўртача 15%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавр босқичида тўлов-контракт суммаси 8 млн. 550 минг сўмни, иккинчи таълим ҳамда магистратурасида эса 9 млн. 400 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Бакалавр босқичи бўйича энг кичик сумма 5 млн. 800 минг сўмни, иккинчи таълим ва магистратурада 6 млн. 290 минг сўм қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтаман, шартнома асосида таълим олувчи талабалар учун бир қанча имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан энг биринчиси таълим кредитидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт аcосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарорига кўра, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериб борилмоқда. Мазкур қарор матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан касбий таълим | 5 млн 800 минг |
Гуманитар фанлар | |
Ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар | |
Математика ва статистика, амалий математика ва информатика | |
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар | |
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари | |
Қишлоқ ва сув хўжалиги | |
Ижтимоий таъминот | |
Спорт фаолияти | |
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги |
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси | 6 миллион 300 минг |
Журналистика ва ахборот | |
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги | |
Қурилиш | |
Хизмат кўрсатиш соҳаси | |
Транспорт |
Санъат | 6 млн 850 минг |
Архитектура |
Иқтисодиёт ва бизнес | 7 млн 650 минг |
Соғлиқни сақлаш |
Халқаро муносабатлар | 8 млн 550 минг |
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар | |
Ҳуқуқ |
2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида МАГИСТРАТУРА таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан касбий таълим | 6 млн 290 минг |
Гуманитар фанлар | |
Ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар | |
Математика ва статистика, амалий математика ва информатика | |
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар | |
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари | |
Қишлоқ ва сув хўжалиги | |
Ижтимоий таъминот | |
Спорт фаолияти | |
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги |
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси | 6 млн 910 минг |
Журналистика ва ахборот | |
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги | |
Қурилиш | |
Хизмат кўрсатиш соҳаси | |
Транспорт |
Санъат | 7 млн 570 минг |
Архитектура |
Иқтисодиёт ва бизнес | 8 млн 400 минг |
Соғлиқни сақлаш |
Халқаро муносабатлар | 9 млн 400 минг |
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар | |
Ҳуқуқ |
2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида ИККИНЧИ ТАЪЛИМ олиш бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан касбий таълим | 6 млн 290 минг |
Гуманитар фанлар | |
Ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар | |
Математика ва статистика, амалий математика ва информатика | |
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар | |
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари | |
Қишлоқ ва сув хўжалиги | |
Ижтимоий таъминот | |
Спорт фаолияти | |
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги |
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси | 6 млн 910 минг |
Журналистика ва ахборот | |
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги | |
Қурилиш | |
Хизмат кўрсатиш соҳаси | |
Транспорт |
Санъат | 7 млн 570 минг |
Архитектура |
Иқтисодиёт ва бизнес | 8 млн 400 минг |
Соғлиқни сақлаш |
Халқаро муносабатлар | 9 млн 400 минг |
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар |
2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари | 1 млн 940 минг |
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги | 2 млн 300 минг |
Санъат | 2 млн 700 минг |
Noxush xabar uchun rahmat Xushnud aka:-)! Shunga yarasha oylik, stipendiyalar ham oshadimi???