Yangi hujjatlar

Абитуриент-2014

abituriyent-2014

2014 йил 20 июндан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади.

Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз.

Шуни инобатга олиб, Kun.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этди.

Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришларни бериб борилади.

Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса «Биз билан боғланиш» саҳифаси орқали ёки abituriyent2014@gmail.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Cаволлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

“Абитуриент-2014” мавзусига оид барча хабарлар:

72 фикр

  1. Qaysi OTM ga nechta abituriyent qabul qilinganligini onlayn tarzda ko’rish uchun DTM.UZ saytiga qanday kirib bilsa bo’ladi 2014-2015 o’quv yili uchun? Iltimos yordam bersangiz!