Yangi hujjatlar

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Gazeta.uz хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар (бу ерда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар назарда тутилган, – муал. изоҳ.), жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилиниши белгиланган.

Хабарда амнистия актининг қўлланиш доираси ҳақида бошқа маълумотлар берилмаган.

Тез орада амнистия акти кимларга нисбатан қўлланилиши ҳақида батафсил шарҳ беришга ҳаракат қиламан.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (3)

Битта фикр

  1. Батафсил маълумотни қандай олса бўлади???