Yangi hujjatlar

Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгиришнинг энг қулай усули ҳақида

1993 йил 2 сентябрдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганидан хабарингиз бор. Шундан буён юртимизда лотин ва кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифболари амал қила бошлади. Мазкур ҳолат кўпчиликда лотин ёзувидан кирилл ёзувига ёки аксинча кириллдан лотинга ўгирадиган дастурларга эҳтиёж туғилди. Ҳозирда бундай дастурлар сони анча кўпайиб қолди. Лекин шундай бўлсада, баъзи дастурлар “қ”, “ғ”, “ҳ” ҳарфларини ўгиришда камчиликларга эга бўлса, яна баъзи дастурлар интернет сайтларида бўлиб, фақат онлайн ҳолатида ишлаши бироз ноқулайдир. Чунки ҳар доим ҳам интернетга кириш имкони бўлавермайди-ку, тўғрими?

Шунинг учун ўзим бир неча йиллардан буён фойдаланадиган дастурни тавсия қилмоқчиман. Мазкур дастур Ziyouz.com сайти администратори Давронбек Тожиалиев томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Microsoft Word дастурига ўрнатиладиган макрослардир. Ушбу макроснинг афзаллиги шундаки, Сиз бевосита Word дастурида ишлаш давомида файлнинг ўзида кириллдан лотинга ёки аксинча ўгириш имконига эга бўласиз. Алоҳида “копировать” қилиб, бошқа дастурга “вставить” қилишнинг ҳожати йўқ. Бунинг устига ҳарфларни ўгиришда деярли камчиликлари йўқ. Фақат баъзиларини ҳисобга олмаганда. Камчиликлар ҳақида қуйироқда батафсил ёзаман.
Энди ушбу макросни қандай қилиб Microsoft Word дастурига ўрнатишни тушунтираман. Ziyouz.com форумида Давронбек Тожиалиев ушбу жараённи батафсил суратлар билан тушунтириб ўтган. Мазкур мавзуни мана бу манзилдан кўришингиз мумкин.
Юқоридаги манзилда Microsoft Word дастурининг 2003 йилги версияси учун амал қилади. Ҳозирда кўпчилик Word дастурининг 2007, 2010 йилги версияларини ишлатишини ҳисобга олиб, ушбу версиялар учун ҳам макросни ўрнатишни расмлар билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Чунки 2003 йилги версиядан бироз фарқ қилади.
Ўрнатиш жараёни узундек кўриниши мумкин, аммо шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, бу нари борса 2 дақиқа вақтни олади, холос.
Энг аввало мана бу манзилдан макросларни компьютеримиз хотирасига юклаб оламиз:
Кирилл-лотин макросини юклаб олиш (*.zip форматда, ҳажми 4 кб.)
Microsoft Word дастурида янги ҳужжат очамиз. Сўнг
Alt+F11
тугмалар комбинациясини босамиз. Шунда мана бундай ойна очилади:
Очилган ойнанинг чап юқори томонидаги “Project” бўлимидан “Normal” деган пунктни белгилаймиз. Шунда ўрнатаётган макросимиз келажакда очиладиган барча файллар учун автоматик ўрнатилади.
Сўнгра юклаб олган макросимизни дастурга боғлаймиз. Бунинг учун
Ctrl+M
тугмалар комбинациясини босамиз. Шунда мана бундай ойна очилади:
Очилган ойна орқали макрослар турган папкани топасиз ва ундаги макросларни белгилаб, “Открыт” тугмасини босасиз. Ҳар бир макросни юклаш учун алоҳида ушбу амалларни бажарасиз.
Иккала макрос юклангандан сўнг мана бундай кўринишга келади:
Сўнгра мазкур ойнани ёпиб, яна Microsoft Word дастурига қайтишимиз керак бўлади. Бунинг учун “File > Close and Return to Microsoft Word”амалларинибажарамиз ёки оддийгина
Alt+Q
тугмалар комбинациясини босамиз.
Word дастурига қайтгач, юқорида турган Меню сатрининг (Строка меню) исталган жойига курсорни олиб борамиз ва сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ҳамда контекст менюсини ҳосил қиламиз (Хуллас, ўзбекча қилиб тушинтирганда, Главная, Вставка, Разметка страницы, Ссылкикаби менюларни исталган бирини устида мышкани ўнг кнопкасини босиш керак). Шунда мана бундай контекст меню пайдо бўлади:
Энди шу контекст менюдан “Настройка панели быстрого доступабуйруғини танлаймиз. Бизга шунда мана бундай ойна очилади:
Энди тепада турган “Выбрат команды издеган жойни босамиз. Шунда бизга узун рўйхат чиқади.

 

Пайдо бўлган рўйхатдан “Макросы” деган буйруқни танлаймиз.
Бизга пайдо бўлган ойнанинг чап томонида биз юклаган иккита макрос туради, ўнг томонида тезкор буйруқлар рўйхати бўлади.
Биз макросларни бирма-бир белгилаб, сўнгра уларни “Добавить” қиламиз.

 

Ана, иккала макрос ҳам юқоридаги тезкор менюдан жой олди. 

Энди уларни ўзимизга қулай қилиб номлаб оламиз ҳамда символини ўзгартирамиз. Бунинг учун макросни белгилаб, пастдаги “Изменить”тугмасини босамиз.

 

Бизга мана бундай янги ойна очилади:

 

Бу ойна орқали биз макрослар номини ва символини ўзгартиришимиз мумкин. Мен одатда макросларга “K >> Lҳамда L >> K” номларини бераман. Символга эса чапга ҳамда ўнга йўналтирувчи белгиларни танлайман. Буёғи энди ўз дидингизга ва хоҳишингизга боғлиқ. Иккала макросни ҳам ўзгартириб бўлгач, бизда якуний ойна пайдо бўлади:

 

Ҳамма ишни қилиб бўлдик, энди бемалол “ОК” тугмасини босишингиз мумкин. Шунда бизнинг Microsoft Word дастуримизнинг юқорисида қуйидагича тезкор меню пайдо бўлади:

 

Ана энди исталган Wordфайлни очсангиз мана шу менюлар тураверади. Белгилардан ўзингизга керагини (Лотиндан кириллга ёки аксинча) боссангиз, файлдаги матнни тезда ўгириб беради. Текшириб кўришингиз мумкин.
ЭЪТИБОР БЕРИНГ:
Мазкур макрослар файлдаги барча матнни ўгиради. Агарда сизга матннинг ҳаммасини эмас, унда маълум бир қисминигина ўгириш керак бўлса, унда ўша қисмдан нусха олиб, янги файл очиб, ўша янги файл ичида ўгириб олишингиз керак бўлади.
МАКРОСНИНГ КАМЧИЛИКЛАРИ:
Кириллдан лотинга:
1. Кирилл ва лотинда ёзилишида фарқ қиладиган сўзларнигина хато ўгиради. Масалан, сентябрь-sentabr, бюджет-budjet каби сўзларни sentyabr, byudjet деб ўгиради.
2. Сўз ўртасида унлидан кейин келган “е” ҳарфини ҳам нотўғри ўгиради. Биламизки, имло қоидаси бўйича, унлидан кейин келган “е” ҳарфи “ye” кўринишида ёзилади. Буни асосан фамилияларда кўришимиз мумкин. Масалан, Атоев-Atoyev, Боқиев-Boqiyev. Мана шундай кўринишдаги сўзларни Atoev, Baqoev деб ўгиради.
3. “Ц” ҳарфи билан боғлиқ муаммолар бор. “Ц” ҳарфи кичик ҳарф билан сўз бошида келганда “ts” дея хато ўгиради. Масалан, цирк – tsirk. Аслида “sirk” бўлиши керак. Катта ҳарф билан ёзилганда эса муаммо йўқ.
Шунингдек, имло қоидаси бўйича “ц” ҳарфи сўз ўртасида ундош ҳарфдан кейин келганда “ts” эмас, балки “s” бўлиши керак. Масалан, акция – aksiya. Мана шу ҳолатда ҳам макрос нотўғри ўгиради, яъни “aktsiya” деб. Унли ҳарфдан кейин келган “ц” ҳарфини ўгиришда муаммо йўқ.
Лотиндан кириллга:
1. Катта ҳарфлар билан ёзилганда “YU”, “YO”, “YA”, “SH”, “CH” каби ҳарф бирикмаларини “ЙУ”, “ЙО”, “ЙА”, “СҲ” деб ўгиради. Масалан, “AQSH”ни “АҚСҲ” деб ўгиради. Кичик ҳарфлар билан ёзилганда бундай муаммолар йўқ.
2. Кирилл ва лотинда турли хил ёзиладиган сўзларда хато қилади. Ўша юқоридаги sentabr, budjet мисоллари.
3. Сатр бошида келган “Э” ҳарфини “E” деб ўгиради. Масалан, “ErkinЭркин сўзини “Еркин” деб ўгиради. Аммо бу фақат сатр бошида келгандагина. Матн ўртасида келганда муаммо йўқ.
4. “Ц” ҳарфи билан боғлиқ муаммолар бор. “Ц” ҳарфи сўз бошида келганда, “С” дея нотўғри ўгиради. Масалан, Sirk– Сирк. Аслида Цирк” бўлиши керак. Бу хатолар катта ҳарф билан ёзилганда ҳам, кичик ҳарф билан ёзилганда ҳам такрорланади.
Шунингдек, сўз ўртасида унлидан кейин келган барча “ц” ҳарфини “тс” қилиб ўгиради. Масалан, militsiya – милитсия, sivilizatsiya – сивилизатсия.
Ундошдан кейин келган барча “ц” ҳарфини “с” қилиб ўгиради. Масалан, aksiya – аксия.
Мен дуч келганим ва ҳозир эслай олганларим шулар. Менимча, бошқа хатоларга йўл қўймайди. Ушбу хатолар бошқа аналог дастурларга қараганда бир мунча камроқ деб ҳисоблайман.
Ишлатиб кўринг, умид қиламанки, Сизга манзур келади ва ишингизни анча қулай қилади.
Омад!
МАВЗУ БЎЙИЧА ЯНГИЛАНГАН ХАБАР:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (524)
  • Йўқ (51)
  • Бироз (14)

11 фикр

  1. Ma'lumot uchun rahmat. bu dasturni ham kamchiliklari bor ekan