Яқинда талабаларга “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанидан “Дастлабки терговнинг умумий шартлари” мавзусида дарсга киришдан олдин, қайси жиноятлар ким томонидан тергов қилиниши ҳақида маълумот тайёрлагандим. Ўша маълумотларни блогимга жойлаштиришни маъқул деб топдим.
Ушбу мақола бироз илмийлик касб этиши мумкин. Кўпчилик учун нотаниш атамалар ҳам учраши мумкин. Баъзилар зерикиши, охиригача ўқимаслиги ҳам мумкин. Шунчаки, инсонларда табиатан жиноят ишларни тергов қилиш ва тергов органлари ҳақидаги маълумотларга қизиқиш борлиги сабабли ушбу блогпостни ёзишга қарор қилдим. Имкон қадар содда тилда ёзишга ҳаракат қиламан.
Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасига асосан, барча жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шарт қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасида фақат 3та орган томонидан дастлабки тергов олиб борилади. Булар:
1) Прокуратура терговчилари;
2) Ички ишлар органлари терговчилари;
3) Миллий хавфсизлик хизмати терговчилари.
Шунингдек, прокурорлар ҳам дастлабки терговни олиб боришлари мумкин (ЖПК 344-модда).
Сизда савол туғилиши мумкин, қайси ҳаракатлар жиноят сифатида эътироф этилади, жиноятлар рўйҳати қаерда берилган деб. Бизда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Махсус қисмидан ўрин олган 97-302-моддалар жиноятларнинг умумий рўйхатини ташкил этади. Яъни, агарда содир этилган ижтимоий хавфли, қонунга хилоф қилмиш ўша моддалар орасида саналмаган бўлса, демак, у жиноят эмас.
Маълумот учун:
Бугунги кунда, бизда 228 та ижтимоий хавфли қилмиш жиноят ҳисобланади.
|
Эътиборли томони, юқорида эслатиб ўтган 3та тергов органи барча жиноятлар бўйича ҳам дастлабки терговни олиб боравермайди. Қонунчилик бўйича, уларга жиноятлар бўлиб берилган. Улар фақатгина ўзларига юклатилган жиноятлар бўйича дастлабки терговни олиб бора олишади. Фанда ушбу ҳолат “мазмунан терговга тегишлилик” деб номланади.
Вазият тақозо этганда, тегишли тартибда бундай тегишлиликдан истисно қилиниши ҳам мумкин.
Қайси органга қайси жиноятлар учун дастлабки терговни олиб бориш ваколати берилганлиги ЖПКнинг 345-моддасида батафсил ёзилган.
Марҳамат қилиб, ўша рўйҳат билан танишинг:
ПРОКУРАТУРА
Прокуратура органлари дастлабки терговига жами 41 та жиноят таалуқли.
Булар қуйидагилар:
97-модда. Қасддан одам ўлдириш
98-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш
99-модда. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши
100-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
101-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
102-модда. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш
103-модда. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш
141-модда. Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш
142-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш
143-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш
144-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
145-модда. Виждон эркинлигини бузиш
146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
147-модда. Сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш
148-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш
149-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш
175-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш
1841-модда. Бюджет интизомини бузиш
205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш
206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш
207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш
208-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги
209-модда. Мансаб сохтакорлиги
210-модда. Пора олиш
211-модда. Пора бериш
212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш
215-модда. Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш
218-модда. Тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилиш ёки фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ёхуд ташкилотлар ишига тўсқинлик қилиш
219-модда. Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш
220-модда. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар
221-модда. Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик
230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш
231-модда. Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш
232-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаслик
233-модда. Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш
234-модда. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш
235-модда. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш
236-модда. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
2411-модда. Жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш
242-модда. Жиноий уюшма ташкил этиш
265-модда. Халқаро учиш қоидаларини бузиш
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
Миллий хавфсизлик хизмати органлари дастлабки терговига жами 18 та жиноят таалуқли.
Булар қуйидагилар:
150-модда. Урушни тарғиб қилиш
151-модда. Агрессия
152-модда. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш
153-модда. Геноцид
154-модда. Ёлланиш
1541-модда. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш
155-модда. Терроризм
156-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш
157-модда. Давлатга хоинлик қилиш
158-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш
159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш
160-модда. Жосуслик
161-модда. Қўпорувчилик
162-модда. Давлат сирларини ошкор қилиш
163-модда. Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш
182-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
223-модда. Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш
246-модда. Контрабанда
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ
Ички ишлар органлари дастлабки терговига жами 120 та жиноят таалуқли.
Булар қуйидагилар:
104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш
105-модда. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш
106-модда. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш
107-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш
108-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш
109-модда. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш
110-модда. Қийнаш
111-модда. Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш
112-модда. Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш
113-модда. Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш
114-модда. Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт)
115-модда. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш
116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик
117-модда. Хавф остида қолдириш
118-модда. Номусга тегиш
119-модда. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш
120-модда. Бесоқолбозлик
121-модда. Аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш
122-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
123-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
124-модда. Болани алмаштириб қўйиш
125-модда. Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш
126-модда. Кўп хотинли бўлиш
127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш
129-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш
130-модда. Порнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тарқатиш
131-модда. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш
132-модда. Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш
133-модда. Инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш
134-модда. Қабрни таҳқирлаш
135-модда. Одам савдоси
136-модда. Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш
137-модда. Одам ўғрилаш
138-модда. Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш
139-модда. Туҳмат
140-модда. Ҳақорат қилиш
164-модда. Босқинчилик
165-модда. Товламачилик
166-модда. Талончилик
168-модда. Фирибгарлик
169-модда. Ўғрилик
170-модда. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш
171-модда. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш
172-модда. Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш
173-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
183-модда. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш
186-модда. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
1861-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
1862-модда. Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
193-модда. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш
194-модда. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш
195-модда. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик
196-модда. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш
197-модда. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш
198-модда. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш
199-модда. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш
200-модда. Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш
201-модда. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
202-модда. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш
203-модда. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш
204-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
213-модда. Хизматчини пора эвазига оғдириш
214-модда. Товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш
216-модда. Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш
2161-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш
2162-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
217-модда. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш
222-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш
224-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш
225-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
226-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш
228-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
2281-модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
229-модда. Ўзбошимчалик
2291-модда. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш
2292-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш
244-модда. Оммавий тартибсизликлар
245-модда. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш
247-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш
248-модда. Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш
249-модда. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш
250-модда. Портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
2501-модда. Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи
251-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
2511-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
252-модда. Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
253-модда. Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
254-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
255-модда. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
256-модда. Тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш
257-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
2571-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш
258-модда. Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш
259-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
260-модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш
262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш
263-модда. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш
264-модда. Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш
266-модда. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
267-модда. Транспорт воситасини олиб қочиш
268-модда. Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш
269-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш қоидаларини бузиш
270-модда. Тақиқланган экинларни етиштириш
271-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш
273-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
274-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш
275-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
276-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
277-модда. Безорилик
278-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш
2781-модда. Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш
2782-модда. Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
2783-модда. Компьютер тизимидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш
2784-модда. Компьютер ахборотини модификациялаштириш
2785-модда. Компьютер саботажи
2786-модда. Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш
ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА
Ҳарбий прокуратура органларига жами 24 та жиноят таалуқли.
Булар қуйидагилар:
279-модда. Бўйсунмаслик
280-модда. Буйруқни бажармаслик
281-модда. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш
282-модда. Бошлиқни қўрқитиш
283-модда. Баданга шикаст етказиш
284-модда. Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши
285-модда. Бир-бирига тобе бўлмаган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш
286-модда. Мародёрлик
287-модда. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш
288-модда. Дезертирлик
289-модда. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб кетиш
290-модда. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш
291-модда. Қоровул хизматини ўташ қоидаларини бузиш
292-модда. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш
293-модда. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш
294-модда. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш
295-модда. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш
296-модда. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш
297-модда. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
299-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш
300-модда. Кемани бошқариш қоидаларини бузиш
301-модда. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги
302-модда. Хизматга совуққонлик билан қараш
Муқобил (алтернатив) терговга тегишлилик
Муқобил (алтернатив) терговга тегишлилик (баъзи манбаларда умумий терговга тегишлилик ҳам дейилади), бу – ушбу моддаларда назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ишни қўзғатган орган томонидан (яъни, ким биринчи қўзғатса) олиб борилади.
167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш
176-модда. Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш
177-модда. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш
178-модда. Чет эл валютасини яшириш
179-модда. Сохта тадбиркорлик
180-модда. Сохта банкротлик
181-модда. Банкротликни яшириш
184-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
185-модда. Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш
1851-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
1852-модда. Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
1863-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш
188-модда. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш
189-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш
191-модда. Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш
192-модда. Рақобатчини обрўсизлантириш
2441-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш
2442-модда. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш
2443-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш
Ишларнинг боғлиқлиги бўйича тегишлилик
Ушбу моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади. Масалан, қғирлик ҳақида ёлғон хабар берилган бўлса, дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан, қасддан одам ўлдириш ҳақида берилган бўлса, прокуратура томонидан олиб борилади.
237-модда. Ёлғон хабар бериш
238-модда. Ёлғон гувоҳлик бериш
239-модда. Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш
240-модда. Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши
241-модда. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш
Шунингдек, мазмунан терговга тегишлиликни истисно қиладиган баъзи ҳолатлар ҳам мавжуд. Бу – шахсга кўра (персонал) тегишлилик деб номланади. Булар қуйидагилар:
1) ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлардан бошқа жиноятлар ҳам, агарда ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган бўлса (масалан, қасддан одам ўлдириш, ўғирлик, фирибгарлик ва ҳ.к.), унда ушбу жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳарбий прокуратуратерговчилари томонидан олиб борилади.
2) Вояга етмаганлар содир этган барчажиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан олиб борилади.
Яъни, бу дегани ҳарбийлар ёки вояга етмаганлар қайси жиноятни содир этишидан қатъий назар, ушбу ҳолат бўйича дастлабки терговни олиб борадиган тергов органлари қатъий белгиланган.
Ҳа, яна бир гап, 5та асос бўйича терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилмасдан ҳам бир дастлабки тергов органидан бошқа бир дастлабки тергов органига жиноят ишлари олиб берилиши ҳам мумкин. Бундай ҳуқуққа фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари ҳақли бўлиб, қуйидаги асослар талаб этилади:
1) агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган орган жиноятни ҳисобга олишдан илгари яширган бўлса;
2) жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёхуд фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса;
3) айбсизлиги аён бўлган шахс айбланувчи тариқасида жалб этилганда ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида олдиндан била туриб қонунга хилоф равишда илтимоснома қўзғатилганда;
4) дастлабки терговни олиб боришда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари қўлланилганда;
5) терговнинг натижаларига ва иш бўйича қонуний қарор қабул қилинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тарзда ушбу Кодекс талаблари бузилганда.
Assalom Xurmatli maqolani blogga joylashtirgan inson, sizga bir narsa buyicha savol bermoqchi edim shu maqolangiz buyicha. Mana yaqinda mani dadimni Milliy havsizlik hodimlari pora olish ustida ushlashdi va 128 moddani a,b; 211-moddani v bandlari bilan ayb quyishdi. Lekin sizning maqoladagi fikringiz buyicha bu ishlar bilan Milliy havfsizlik ishlari emas Прокуратура терговчилари va Ички ишлар органлари терговчилари shug`illanishi kerak sizni to`g`ri tushinishim buyicha. Lekin o`sha dadimni xibsga olingan kuni Milliy xavfsizlik xodimlari olib ketib suroq qilishgan. Xo`sh bunga izoh bera olasizmi? Iltimos, agar bilsangiz albatta.