2014 йил 8 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди.
Шунингдек, қарорда Олий бизнес мактаби бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси эканлиги қайд этилди.
Олий бизнес мактаби «бизнесни бошқариш» («Master of Business Administration-MBA») мутахассислиги бўйича икки йиллик магистратура таълим дастури бўйича ўқитишнинг кундузги шакли бўйича ўқиш якуни бўйича магистр даражасини берган ҳолда бошқарув кадрларни тайёрлайди.
Олий бизнес мактаби магистратурасига очиқ танлов асосида олий маълумотга ва олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида уч йиллик иш стажига эга ва 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан тест синовлари ўтказиш йўли билан хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари қабул қилинади.
Олий бизнес мактабида хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар, жумладан кичик бизнес субъектларининг магистр даражасига эга бўлган ёки дипломли мутахассис ҳисобланган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш «раҳбар ходимлар учун бизнесни бошқариш» («Executive MBA») ихтисослиги бўйича махсус таълим дастури бўйича амалга оширилади.
Ўқиш даврида Олий бизнес мактаби тингловчиларининг эгаллаб турган иш ўринлари сақлаб қолинади ҳамда улар белгиланган тартибда олий таълим муассасалари талабалари учун амалдаги базавий стипендия миқдорини 1,2 мартага оширган ҳолда стипендия тўловлари билан таъминланадилар.
Олий бизнес мактабини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошқаради.
Олий бизнес мактабига «бизнесни бошқариш» («Master of Business Administration — MBA») мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш йиллик қабул квотаси сони 75 киши этиб белгиланди.
Эслатиб ўтаман, Олий бизнес мактаби Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида ташкил қилинган эди.
Ассалаума-алейкум хурматли Хушнудбек ака. Олий бизнес мактаби га Магистратура йуналиши буйича укишга топшириш учун Бизда кайси мутахассисликдаги бакалавр йуналишидаги диплом булиши керак. Мас: “Мусикий таълим” йуналишидаги диплом тугри келадими? Жабов учун катта рахмат.