Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш Федераль агентлиги Россия Федерацияси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган текширишлар натижасида 69 та олий таълим муассасаларининг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақида Федераль агентлик матбуот хизматига асосланиб Газета.ру нашри хабар бермоқда.
Хабарда лицензиясидан маҳрум бўлган ОТМлар орасида Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш институти, Ставрополь молия-иқтисод институти, Халқаро таълим академияси, Замонавий ижтимоий фанлар академиясининг бир қатор филиаллари мавжудлиги таъкидланган. Шунингдек, содир этган қонунбузарликлари учун Москвадаги Рус театри нодавлат институтининг ҳам лицензияси бекор қилинган.
Юқоридаги ОТМлар бўйича Прокуратура органлари тегишли моддалар бўйича маъмурий ишларни қўзғатган.
Бундан ташқари суд қарорига кўра, Лев Толстой номидаги тиллар ва маданият нодавлат институтининг лицензиясининг амал қилиши 90 кунга тўхтатиб қўйилган.
barchasi huquqiy bilimlar xolosmi ilm va fan orqali suhbatlar oz ekan ,bundan tashqari ta’lim -tarbiya ham yoritilsa yahshi edi