Yangi hujjatlar

Викторинада иштирок этинг ва iPhone 6 соҳибига айланинг

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасини эълон қилади.

Викторина фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар ўртасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

viktorina

Викторинада ёши, маълумоти, ўқиш ёки иш жойидан қатъи назар барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Викторина Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига йигирма йил тўлган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирганлигига йигирма йил тўлган сана – 2016 йил 1 апрель кунига қадар жами 10 босқичда ўтказилади.

Ҳар бир босқичда иштирокчиларга 8 та тест ва 2 та муаммоли савол (казус) берилади. Иштирокчилар саволларга муайян вақт ичида жавоб беришлари лозим. Тест саволлари учун 15 дақиқа, казуслар учун эса 20 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир турда саволларга фақат бир марта жавоб бериш мумкин. Саволлар ўзбек ва рус тилларида бериб борилади.

Викторина www.viktorina.yk.uz сайтида бўлиб ўтади.

Викторинанинг бош соврини – Apple iPhone 6 смартфони. Шунингдек, соврин сифатида ноутбук, планшет ва яна бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам қўйилган.

Сиз ҳам меҳнат соҳасига оид билимларингизни синаб кўринг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (54)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (6)

10 фикр

  1. Savollar qanday mavzularda bo’ladi?