Yangi hujjatlar

Хитойлик эркак хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга бериб, 120 минг АҚШ доллари ундирди

Хитойлик Цзянь Фенг собиқ хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга берди ва бу суд процессида ғолиб чиқди. Бу ҳақида, Huffington Post нашри хабар бермоқда.

plasticsurgeryparents

Даъво аризаси билан мурожаат қилган жаноб Фенгнинг фикрича, унинг собиқ хотини жуда бадбашара фарзандлар туққан. ДНК текширувчи ҳақиқатдан фарзандлар отаси Фенг эканлигини тасдиқлади.

Гап шундаки, унинг собиқ хотини бир кичик сирни эридан яшириб юрган. Яъни у ёшлигида худди туғилган фарзандлар каби хунук бўлган. Лекин турмушга чиқишидан бир неча йил аввал Жанубий Корея давлатида қиммат пластик операциядан ўтиб, ташқи кўринишини ўзгартирган.

Нашрнинг хабар беришича, Цзянь Фенгнинг хотини билан ажрашишига асосий сабаб, у бошқа чиройли қизга уйланиб, ундан чиройли фарзандлар кўришни хоҳлаган.

Суд Фенгнинг даъвосини қонуний ва асосли деб топди ҳамда собиқ хотини Фенгга 120 минг АҚШ доллари тўлаш кераклиги ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.

Бизда шунақа бўлиши мумкинми?

Менимча, бизда бунақа ҳолатда судда ютиб чиқиш имкони умуман йўқ. Ҳам қонунчилик, ҳам этика жиҳатдан. Аввало, бизда оила қурилаётганда тузиладиган никоҳ шартномалари сони оз. Бундан ташқари тузилаётган никоҳ шартномасида исталган шартни киритиш имкони деярли мавжуд эмас.

Агар бошқа хорижий давлатлар тажрибасини кузатсак, уларда исталган шартни никоҳ шартномасига киритиш мумкин. Масалан, баъзи давлатларда агар аёл ўғил фарзанд туғса, ажрашаётганда бўлинадиган мол-мулк бўлинишида аёл баъзи имтиёзларга эга бўлади. Агарда аёл қиз фарзанд туғса, у умуман мол-мулкдан маҳрум бўлади.

Бизда эса, бундай шартлар киритилиши мумкин эмас, қонунчиликка зид. Чунки бизда жинсий камситилишларга йўл қўйилмаслиги белгилаб берилган.

Бундан ташқари бизнинг қонунчилигимизда “чиройли инсон” тушунчаси йўқ. Қандай инсон чиройли, қандай инсон хунук бўлиши ҳақида лом-мим дейилмаган. Бундай мезонларни қонунчиликка киритишни ўзи камситишга, ўзгалар шаъни ва қадр-қимматини топташга олиб келади.

Ва яна энг асосийси, бизни Ўзбекистонимизнинг ҳамма фуқароси чиройли! Айниқса, болажонларимиз. Болани хунуги бўларканми-эй!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (23)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

4 фикр

  1. я об этом читала несколько месяцев назад в инете, абсолютно аналогичная ситуация, но там муж был иностранцем….в принципе на сегодняшний день пластические в порядке вещей в Японии, Кореи и Китай…даже сказала бы данные процедуры первые шаги к успешной жизни, моя одна подруга, прожившая Японии 2 года, рассказывала что почти 80% молодежи обязательно делают пластику на веки и на ноги(((