Yangi hujjatlar

Нима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son

“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди.

Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Мансурхон Камалов чиқиш қилдилар.

Матбуот анжуманидан кейин бир қувончли воқеа рўй берди. Илк марта “Xushnudbek News” лойиҳаси учун мутасадди шахслар интервью беришга рози бўлишди. Лойиҳамизга бефарқ бўлишмаганлиги учун миннатдорман.

Таълимга бефарқ бўлмаган барча инсонларга “Xushnudbek News” лойиҳасининг 3-сонини томоша қилишни тавсия қиламан.

 

MyTube тармоғида томоша қилиш (TAS-IX):

YouTube тармоғида томоша қилиш:

Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифам орқали томоша қилиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (106)
  • Йўқ (19)
  • Бироз (5)

7 фикр

  1. Salom Xushnud aka, men sizni hamma sahifalaringizni o‘qib boraman sizning abuturentlarga nisbatan ogohlantirish sifatida yozgan maqolangiz juda o‘rinli. Shu qatorda mening ham bir taklifim bor. Ya’ni, auditoriyaga kiradigan nazoratchilarni masulyatsizligi, etiborsizligi uchun belgilab qo‘yilgan jazoga tortish kerak degan fikrdaman. Qolgan taklifimni shunisiga javob olganimdan keyin yubormoqchiman.