Мамлакатимизга ташриф буюрган Малайзия Сенати Президенти Тан Сри Абу Захар Ужанг раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди.
Олий Мажлис Сенати расмий сайтининг хабар беришиича, учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси парламенти делегациясининг Малайзияга ташрифи икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигига янги суръат бахш этди.
Музокарада икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш, қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама этилди. Икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Malayziyadan grantla bervoring deb so’ramadzmi, savobni tagida qolib ketardiz))