2016/2017 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда ўртача 15%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган, дея хабар бермоқда Kun нашри.
Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавр босқичида тўлов-контракт суммаси 9 млн. 850 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Бакалавр босқичи бўйича энг кичик сумма 6 млн. 650 минг сўм қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтаман, шартнома асосида таълим олувчи талабалар учун бир қанча имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан энг биринчиси таълим кредитидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт аcосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарорига кўра, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериб борилмоқда. Мазкур қарор матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
2016/2017 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Педагогика, шу жумладан касбий таълим | 6 млн 650 минг |
Гуманитар фанлар | |
Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар | |
Социология ва психология | |
Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари | |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик технгикаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация | |
Ижтимоий таъминот | |
Спорт фаолияти | |
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги |
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти | 7 миллион 250 минг |
Журналистика ва ахборот | |
Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари | |
Архитектура ва қурилиш | |
Хизмат кўрсатиш соҳаси | |
Транспорт |
Санъат | 7 млн 900 минг |
Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-қурилиш лойиҳаларини ташкил этиш |
Иқтисодиёт | 8 млн 800 минг |
Соғлиқни сақлаш | |
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент |
Жаҳон сиёсати | 9 млн 850 минг |
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар | |
Ҳуқуқ |
2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ
Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари | 2 млн 220 минг |
Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари | 2 млн 650 минг |
Санъат | 3 млн 110 минг |
Salom. Magistratura yònalishida kontrakt narxlari oshmaganmi?