Yangi hujjatlar

68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот

Мақола 10 август соат 12.00 да Abt.uz сайтининг маълумотлари асосида янгиланди
АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ: Давлат тест маркази вакили билан шу масала юзасидан суҳбатлашдим. Унинг маълум қилишича, 68 баллдан (максимал баллнинг 30%и) кам тўплаган абитуриентлар квота доирасида бошқа рақобатчиси бўлмаса ҳам, талабаликка қабул қилинмас экан. Авваллари, яъни тестдаги жавоб вариантлари 5 та бўлган пайтда минимум балл 56 қилиб белгиланган экан, кейинчалик 4 та вариантли тест тизимига ўтилгач, ушбу чизиқ 68 балл қилиб белгиланибди. Бундай қоида биронта раҳбарий Низомларда белгиланмаган. Бироқ ҳар йили Давлат комиссиясининг баённомаси билан шундай минимум чизиқ тасдиқланар экан.

Эътиборли жойи, Давлат комиссиясининг қарорлари “хизмат доирасида фойдаланиш учун” мақомида бўлади ва ҳеч қаерда эълон қилинмайди (айрим иловаларни ҳисобга олмаганда). Шу сабабли ҳам қуйидаги мақолада “неча балл олишидан қатъи назар” деб адашган эканман. Бунинг учун узр сўрайман. Таълимдаги махфийлик мана шундай тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Демак, ҳурматли 64 нафар абитуриентлар, қўчқорларни сўймай туринглар. Лекин энди 68 баллни ҳам тўплаб олмасангиз, унда талабалик номи Сизларга ҳайф.

янгиланди: 10 август соат 13.00

Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча балл олганидан қатъи назар ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат гранти асосида қабул қилиниши деярли аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот бермоқчиман.

Улар кимлар дейсизми? Фан олимпиадалари ғолиблари ёки “зулфиячилар” деб ўйлаяпсизми? Йўқ, улар имтиҳонсиз қабул қилинишади. Унда гап нимада? Гап квоталар сони бўйича конкурсда.

ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди. Лекин шундай айрим ОТМлар борки, улардаги танлов бирга бир бўлган! Яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган. “Йўғей, қанақасига?” дея ўйлаётганингизни билиб, фактларга ўтишни маъқул деб топдим.

Гап шундаки, жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилибди. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмади, ҳеч қаерда эълон қилинмади. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолди (шу жумладан, ўзим ҳам буни яқинда билдим). Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Масалан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини олайлик. Ушбу олийгоҳнинг “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси” йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун 1 тадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда 68 баллдан оширса бўлди, давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ.

Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг яна 8 та йўналишларида ҳам учрайди.

Бу ҳали ўзбек гуруҳлари мисолида эди. Таълим рус тилида олиб бориладиган 10 та йўналишларда ҳам шундай ҳолат учрайди.

Бундайин “омадли жентелменлар” Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг “Зоотехника (Андижон)” ва “Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент (Фарғона)” йўналишларида ҳам бор.

Тошкент давлат аграр университетининг “Агрокимё ва агротупроқшунослик” йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар ўта омадли абитуриент ҳужжат топширган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишидан ташқари бошқа айрим ОТМларда ҳам худди шундай ҳолатларни кузатиш мумкин.

Хусусан, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Сурхондарё учун ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Наманган вилояти учун ажратилган мақсадли қабул квоталарида ҳам конкурс 1 га тенг! Энг қизиғи Тошкент тиббиёт академиясининг “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳида Фарғона вилояти учун 2 та давлат грантига ўрин ажратилган бўлиб, унга атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Конкурс 1 га эмас, яримга тенг!

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Спорт фаолияти: эшкак эшиш” йўналишида жами 10 та ўрин (2 та грант, 8 та контракт) ажратилган бўлиб, унга жами 10 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани улар орасидан 2 нафари бюджетга, қолгани контрактга чиптани деярли нақд қилиб қўйишди. Худди шу институтнинг “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича йўналишининг рус тили гуруҳларида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳудулари учун тақсимланган квоталарда ҳам ҳудди шундай ҳолат, яъни, конкурс бирга тенг. Ҳаттоки “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича рус гуруҳига Самарқанд вилоятига 4 та ўрин ажратилган (2 та грант, 2 та контракт) бўлиб, унга бор-йўғи 3 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Қолган олийгоҳлардан фарқли ўлароқ, яъни мақсадли қабул белгиланмаган Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Рангтасвир: мултфилм ва компьютер мултипликацияси” йўналишида ҳам 3 та бахтли абитуриентни кўришимиз мумкин. Ушбу йўналишнинг рус гуруҳида 3 та квота (1 та грант, 2 та контракт) учун 3 тагина абитуриент “кураш олиб боришади”. Фақат уларнинг “кураши” 1 та грант ўрнига бўлади холос. Контракт эса 68 балл олинса – нақд!

Хуллас, ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, жами 64 нафар абитуриент энг минимал чегара, яъни 68 баллик довондан ўтса бўлди, аниқ талаба бўлади. Уларнинг 49 нафари давлат гранти асосида, 15 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга кириши мумкин.

Ана, шунақа гаплар. Омад келаман деса, ҳеч гап эмас.

Конкурс 1 ва ундан паст бўлган барча ОТМ йўналишлари рўйхати

Йўналиш

Таълим тили Квота Грант Контракт Аризалар

Танлов

Миллий рассомлик ва дизайн институти

Рангтасвир: мултфилм ва компьютер мултипликацияси ру 3 1 2 3 1

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

Спорт фаолияти: эшкак эшиш ру 10 2 8 10 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси) ру 2 1 1 2 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Жиззах) ру 2 1 1 2 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Самарқанд) ру 4 2 2 3 0,8
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Сурхондарё) ру 3 1 2 3 1

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти

Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент (Фарғона) уз 1 1 0 1 1
Зоотехния (турлари бўйича) (Андижон) уз 2 2 0 2 1
Тошкент давлат аграр университети
Агрокимё ва агротупроқшунослик (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигида менежмент (Бухоро) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигида менежмент (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Ветеринария (Андижон) ру 1 1 0 1 1

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти

Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Навоий) уз 2 2 0 2 1
Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Қорақалпоғистон Респ.) уз 1 1 0 1 1
Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Менежмент (сув хўжалигида) (Навоий) уз 1 1 0 1 1
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) (Хоразм) ру 1 1 0 1 1
Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича) (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Ер тузиш ва ер кадастри (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Ер тузиш ва ер кадастри (Фарғона) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси (Хоразм) уз 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси (Фарғона) уз 1 1 0 1 1
Сув хўжалиги ва мелиоратсия (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Сув хўжалиги ва мелиоратсия ишларини механизациялаштириш (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Гидротехника иншоотлари ва насос стансияларидан фойдаланиш (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Eкология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Eкология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Самарқанд) ру 1 1 0 1 1
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (Қорақалпоғистон Респ.) уз 2 2 0 2 1

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Олий ҳамширалик иши (Сурхондарё) ру 1 1 0 1 1

Тошкент тиббиёт академияси

Олий ҳамширалик иши (Наманган) ру 2 2 0 2 1
Олий ҳамширалик иши (Фарғона) ру 2 2 0 1 0,5
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (208)
  • Йўқ (455)
  • Бироз (14)

51 фикр

  1. shuni urniga bilimlilar kirsa yaxshi emasmi