Yangi hujjatlar

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 сўм мукофот берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 6 март куни “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Мазкур фармон 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган.

Фармонга кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш ҳам фармонда белгилаб қўйилди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (32)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Битта фикр

  1. BIR HADISI SHARIFNI OQIGANIMDA YANA BIR INSON JANNATI BO’LADI DIYILGAN EKAN, KIM U? U SHUNDAY INSONKI O’ZI TUG’ULIB O’SKAN, KINDIK QONI TO’KILIB HAYOT KECHIRAYOTKAN ZAMINNI OTA-ONASI AYOLU FARZANDLARINI YAQINLARI VA YURTINI KECHLARI TUNNI TONGA ULAB UHLAMASDAN KO’ZU QORACHIG’IDEK AVAYLAB ASRAB HIMOYA QILIB UMIR KECHIRAYOTGAN INSON JANNATI BO’LAR EKAN, BU ZAMINIMIZNI YURTIMIZNI ASRASHIMIZ HARBIRIMIZNI QARZIMIZ HAM FARZIMIZDIR. JAHON URISHI QANTNASHCHILARNI UMIRLARI UZUN BO’LSIN, DOYIMO SOG’BO’LSINLAR. YUTBOSHIMIZNI OLIB BORAYOTKAN SIYISATLARINI BARCHA YOSHLARIMIZ QOLLAB QUVATLAYDILAR.