Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.
ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 305 392 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:
ОТМ номи | Квота | Абитуриентлар сони | Конкурс |
Термиз давлат университети | 1662 | 18303 | 11.01 |
Жиззах давлат педагогика институти | 1615 | 13773 | 8.53 |
Андижон давлат университети | 1400 | 12319 | 8.80 |
Қарши давлат университети | 1280 | 12138 | 9.48 |
Самарқанд давлат университети | 1615 | 11432 | 7.08 |
Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 15,6 киши даъвогарлик қилмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 540 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.
Ассалому алайкум Хушнудбек. Қизим Наманган транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш коледжини бугалтерия йўналишида 1-курсини мувофақиятли тамомлади Хужжатларни дастлаб тиббиёт коледжига топширган эди Лекин 1,2 пункт кам балл тўплаб кира олмаган. 2-курсдан перевод қилиш жараёни қачон бошланади