Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишнинг янги асоси киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим.

Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга фуқароликни йўқотиш билан боғлиқ янги асос киритилди.

Унга кўра, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.

Эслатиб ўтаман, бунгача қуйидаги асослар бўлганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилар эди:

1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;

2) агар чет элда доимий яшовчи шахс беш йил давомида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (131)
  • Йўқ (18)
  • Бироз (15)

5 фикр

  1. Бу ўзгартириш РФ ва Украина ўртасидаги зиддият билан бо0лич бўлса керак. Ҳар икки давлат ҳам қонунчилигига фаол равишда чет эллик ёлланма жангчилардан фойдалниш бўйича ўзгартиришлар киритди. Айниқса РФ муддатли хизматни ўтаб РФ ҚКга 5 йил хизматга кирганлар учун ҳеч қандай шартларсиз фуқаролик тақдим қилмоқда. БУ ўз навбатида иккинчи давлатнинг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид деганидир. ЎР қонунчилигида ёлланиш учун жазо бор эди. Эндиликда фуқароликдан ҳам маҳрум бўлиш мумкин.