Yangi hujjatlar

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди:

qahramon-1

Ганиева Суйима Ганиевна – Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, Тошкент шаҳри

qahramon-2

Санакулов Кувондик – «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори, Навоий вилояти

qahramon-3

Топволдиев Таваккал Темирович – «Нуроний» жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раиси

qahramon-4

Ҳосилов Аваз – Каттақўрғон туманидаги «Ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти.

Эслатиб ўтаман, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони 1994 йил 5 майдаги «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон – «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунга асосан берилади.

Қонунга кўра, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақига ёки пенсияга қўшимча равишда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ой сайин тўланадиган устама мукофот оладилар.

Шунингдек, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат пассажир транспортининг барча турларида (таксидан ва бошқа транспорт турларининг буюртма рейсларидан ташқари) текинга юриш ҳуқуқига эгадирлар.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жимоний шахсларнинг даромад солиғидан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) (180-модда), жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан (275-модда) ва ер солиғидан (290-модда) озод қилинадилар.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини такроран бериш мумкин эмас.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони вафотидан кейин берилган тақдирда «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мукофотланганнинг оиласига топширилади.

«ОЛТИН ЮЛДУЗ» МЕДАЛИНИНГ ТАВСИФИ

oltin-yulduz2
«Олтин Юлдуз» медали 585 даражали (пробали) олтин қотишмасидан тайёрланади ва олд томонида ҳар бир қиррасининг икки ёнбағридан олтин нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 32 миллиметр. Медаль марказидаги диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган доира ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзига монанд ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлашган. Ярим ой жо бўлган сатҳ айланасининг диаметри 6 миллиметр, беш қиррали юлдуз жо бўлган сатҳ айланасининг диаметри эса 3 миллиметрдир.

Медалнинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Гербнинг пастидаги нурга медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.

Медаль ёнлари ўйиқ тўғри тўртбурчак шаклида ишланган, ўлчами 16х25 миллиметрли кумуш қадағич (колодка)га кумушдан ишланган илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади. Қадағичнинг қисмлари ва ҳалқа 0,25 микрон қалинликдаги тилла билан қопланган.

Қадағичнинг ички қисми республика Давлат байроғининг рангидаги йўл-йўл зардўзи мато (лента) билан қопланган. Матонинг катталиги 11х20 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида тақма тўғноғич бор.
Медаль оғирлиги 12,5 грамм.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (97)
  • Йўқ (6)
  • Бироз (1)

Битта фикр

  1. VAQTINI, BOR KUCHINI AYAMASDAN FIDOKORONA UMIR KECHIRIB KELAYOTGAN, BIZ YOSHLARGA TA’LIM TARBIYA BERIB, QAY TARIZDA HAYOT KECHIRISH YOLINI KORSATIB, BIZNI MA’NAVIYATLI MADANIYATLI VA ERKIN FIKIR BILDIRISHIMIZGA HISSA QOSHIB VA KIM EKANLIGIMIZNI ANGLATAYOTGAN USTOZLARIMIZGA VA QOLAVERSA KELAJAK YOSHLAR QOLIDA DEB BIZ YOSHLAR RUHIYATINI YUKSAK DARJALARGA KOTARIB KELAYOTGAN YURTBOSHIMIZGA PESHONAMIZ YERGA TEKUNCHA TAZIMDAMIZ, ALBATTA YOSHLARIMIZ YANI BIZLAR TARIXIMIZNI VA KELAJAGIMIZNI YANADA MUSTHKAMLAB KO’Z QORACHIG’IMIZDEK ASRAB AVAYLAYMIZ. “QAHRAMONLARIMIZNI CHIN QALBIMDAN CHIN YURAKDAN MUBORAKBOT ETAMAN”