Yangi hujjatlar

«Агробанк» 30 та машина ва 10 та трактор ютуғи қўйилган 5 минг сўмлик лоторея билетларини чиқарди

“Агробанк” ОАТБ “Фаровонлик” пул-бум ютуқли, тиражли лотерея билетлари таклиф этмоқда. Бу ҳақида, банкнинг расмий сайтида маълумот берилган.

Лотерея билетининг ҳар бир донаси 5000 (беш) минг сўм қилиб белгиланди. “Фаровонлик” тиражли пул-буюм лотереясининг ютуқлар тиражи 2014 йил 20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Тиражда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Malibu” русумли автомашина – 10 та, “Captiva” русумли автомашина – 10 та, “Cobalt” русумли автомашина -10 та, ТТЗ-80-10-транспорт трактори – 5та, ТТЗ-80-11 чопиқ трактори – 5 та, “Roison” телевизорлари – 700, “Panda” телевизорлари (“Foton” ОАЖ ) – 1025 та, “Roison” музлатгичлари – 625 та, “Roison” кондиционерлари – 625 та, “Candy” кир жувиш машиналари – 625 та, “Roison” газ плиталари – 625 та ҳамда 1 113 735 та пул ютуқларидан иборат бўлган жами 22 502 344 150 сўмлик 1 118 000 та пул ва буюм ютуқлари ўйналади.

Ютуқлар тиражи ўтказилгандан кейин ютуқлар тиражининг расмий жадвали “Қишлоқ ҳаёти” ва “Халқ сўзи” рўзномаларида чоп этилади ҳамда “Агробанк” ОАТБнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Эслатиб ўтаман, 2009 йил 30 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан, «Пахтабанк» акциядорлик тижорат банки “Агробанк” ОАТБ этиб қайта ташкил қилинган эди.

Агробанк мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 183 та туман (шаҳар) филиали, 301 та минибанки, 251 та махсус кассаси, 188 та шохобчалари орқали қарийб 300 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 3 миллионга яқин жисмоний шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (3)

15 фикр

  1. Лоторея натижаларини кандай билсак булади.