Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 июлдаги 440-сонли буйруғига биноан, республика ОТМларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та ҳудудий Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.
Бунга кўра, қуйидаги ОТМларда ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилади:
№ | Ҳудудлар | Масъул ОТМ номи | ОТМ ректори – Ишчи гуруҳ раҳбари |
1. | Қорақалпоғистон
Республикаси |
Қорақалпоқ давлат университети | Рейимов А.К. |
2. | Андижон вилояти | Андижон давлат университети | Юлдашев А. |
3. | Бухоро вилояти | Бухоро муҳандислик- технология институти | Муҳамедханов У. |
4. | Жиззах вилояти | Жиззах политехника институти | Усмонқулов А.Қ. |
5. | Қашқадарё вилояти | Қарши давлат университети | Шоимқулов Б.А. |
6. | Навоий вилояти | Навоий давлат кончилик институти | Санақулов Қ. |
7. | Наманган вилояти | Наманган давлат университети | Умаров А.В. |
8. | Самарқанд вилояти | Самарқанд давлат университети | Халмурадов Р.И. |
9. | Сирдарё вилояти | Гулистон давлат университети | Зокиров Б.С. |
10. | Сурхондарё вилояти
|
Термиз давлат университети | Хайдаров М.Э. |
11. | Фарғона вилояти | Фарғона политехника институти | Отақулов О.Х. |
12. | Хоразм вилояти | Урганч давлат университети | Абдуллаев Б.И. |
13. | Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти | Тошкент давлат педагогика университети | Шарипов Ш.С. |
Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) тартиби ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги мақола орқали ўқишингиз мумкин Батафсил ўқиш
Ассалому алайкум Хушнудбек. Мен ижтимоий тармоқдаги Сизнинг “1 августдаги тест синовларини янада адолатли ўтказиш учун таклиф” номли мақолангизни ўқиб чиқдим. Билдирилган таклифлар жуда маъқул. Мен ҳам педагогман. Навоийданман. Бизнинг вилоятда 2014-2014-ўқув йилида тест жараёнларига шпаргалка олиб кирмоққа уринганларнинг тест жараёнларидан четлаштириш ҳолати бўлганди (адашмасам, 200 га яқин абитуреинт имтиҳонга киритилмаган) Шундан бўлса керак, бизнинг вилоятда тест тизимида адаолатни таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиб келинмоқда. Шу боис кичиккина вилоятимиздаги 2 та ОТМ га йилдан-йилган ўқишга топшираётганлар сафи кенгаймоқда.
Менинг яна бир таклифи бор. Мамлакатимизда уяли алоқа компаниялари гар бир соатга алоқани чекласа, олам гулистон. Тўғри бир сониядан қанча маблағ ўқотилиши турган гап. Аммо келажакни қўлдан бериш ҳар қандай маблағдан устун-ку! Давлатимиз биринчи навбатда шунга эътибор қаратса яхши бўларди.