Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 бараварга оширилади.
Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.
Dadam 154,000 so’m 3_guruh nogironlik pensiyasini oladilar yani eng kam oylik ish haqi buyicha pensiya jamğarmasi xodimlari gapiga kõra shunday endi 177.100 sõm buladi deb hisobladik lekin siz berayotgan malumot butunlay boshqacha. Unda pensiya qanday belgilanishi kerak? Tushuntirsangiz iltimos.