Yangi hujjatlar

15 декабрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади

2014 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди.

2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 118 400 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 231 575 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 231 575 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгилансин.

1992-2014 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (2)

Битта фикр

  1. Ish haqlari haqida yozibsiz-u , ammo biz talabalrni ham unutib qo’ymang-da endi. Talabalar oladigan stipendiyalarning (beshlik, to’rtlik, uchlik) yangi miqdorlari haqida ham ma’lumot bersangiz… Javobingiz uchun oldindan rahmat!