Yangi hujjatlar

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий сайтида берилган хабарга кўра, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016 йил 1 октябр кунидан метрополитен учун ҳам ойлик йўл чипталари амалга киритилади.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябр кунидан сотувга чиқарилди.

Метро учун ойлик йўл чипталари нархлари қуйидагича:

– НМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– ЎМ (ўқувчилар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– АВМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) – 166 000 сўм

Жамоат автобуслари учун ойлик йўл чипталари нархлари эса қуйидагича:

– Н (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) – 60 000 сўм
– Т (талабалар учун – автобус) – 60 000 сўм
– Ў (ўқувчилар учун – автобус) – 60 000 сўм
– АВ (умумий аҳоли учун – автобус) – 120 000 сўм

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (45)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (5)

2 фикр

  1. Хушнудбек, янгиликларни етказиш жуда суст. дарё ва кундан ўрнак олиб ишласангиз ажойиб бўларкан. ишизда омад. сайтингиз учун ишчи ходимларни жалб қилишга имконингиз йўқ назаримда.