Yangi hujjatlar

Депутат Улуғбек Муҳаммадиев Сайёра Рашидова ўрнига янги Омбудсман сифатида сайланди

2015 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилиши ҳақида хабар берилган эди.

 Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилади.

Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи эди.

Амалдаги қонунга кўра, Омбудсман беш йил муддатга сайланади. Конституциямизнинг 78-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидан бири Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳисобланади.

Бугун бўлиб Сенатнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Муҳаммадиев Улуғбек Насриддинович янги Омбудсман сифатида сайланди. Бу ҳақида, 12news.uz сайти хабар бермоқда.

fs14072011-066

Бугунги кунгача Омбудсман сифатида академик, кимё фанлари доктори, профессор Рашидова Сайёра Шарофовна фаолият юритиб келаётган эди. Мамлакатимизда 1995 йили Марказий Осиёда биринчи бўлиб Омбдусман институти жорий қилинган эди. Ўтган 20 йил давомида Сайёра Рашидова узлуксиз ушбу лавозимга сайланиб келган (тўрт марта). Сайёра Рашидова биографияси

Янги Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев 1971 йили Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида таваллуд топган. Маълумот олий. 1993 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар номзоди. Улуғбек Муҳаммадиев 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Парламент сайловларида “Миллий тикланиш” партиясидан 121-Яккабоғ сайлов округида номзод сифатида рўйхатдан ўтган ва иккинчи муддатга сайланган эди.

fs22022011a-009fs22022011a-016

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (50)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (4)

Битта фикр

  1. Ишларига омад.Инсон ҳуқуқлари хамиша химояда. Хушнуд сизни ишизга хам омад. Керакли маълумотларни олдик. хурсандмиза. Президентимизнинг янги асарлари хақида хам маълумот жойланг илтимос. олдиндан рахмат