Yangi hujjatlar

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 83 та ОТМларга талабалар қабул қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, 2016/2017 ўқув йили учун:

бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба, шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича;

магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида;

махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни қабул иқлиш назарда тутилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (64)
  • Йўқ (6)
  • Бироз (4)

10 фикр

  1. Assalomu alaykum Xushnudbek aka bu fikr emas savolim bor edi . OTMlarga hujjat topshirishlarni online bilish mumkinmi? Va DTM saytidan qanday ro’yxatdan o’tsar bo’ladi? Javobingizni kutib qolaman. Rahmat .