Yangi hujjatlar

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2016 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2016/2017 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2016 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, 2016/2017 ўқув йили учун:

бакалаврларни 57907 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 19120 ва тўлов-контракт асосида – 38787 нафар миқдорида;

магистрларни 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1548 ва тўлов-контракт асосида – 3452 нафар миқдорида;

Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида – 50 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 15 нафар ва тўлов-контракт асосида – 35 нафар қабул қилиш умумий квоталари белгиланди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (29)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (3)

4 фикр

  1. qabul.dtm.uz сайти качон ишга тушади?