2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этган эди.
Мазкур таклиф қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланганди.
Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди.
Ушбу йиғилишда Адлия вазири М.Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 йил 5 июль санасидан расман нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг, Адлия вазири рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи махсус гувоҳномани Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевга топширди.
Salom admin, Prezidentimiz O’zbekiston yoshlar ittifoqini DAVLAT TASHKILOTI sifatida tuzamiz degandi, maqolada nodavlat notijorat deb yozilgan