Yangi hujjatlar

Tag Archives: ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Адлия вазирлигида расман рўйхатга олинди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲни тугатиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузишни таклиф этган эди. Мазкур таклиф қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланганди. Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди. Ушбу йиғилишда Адлия вазири М.Икрамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 йил 5 июль санасидан расман нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ... Батафсил »

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг 6 нафар ўринбосарлари сайланди

Бугун, 5 июль куни, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилди. Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди, хусусан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосарлари сайланди. Иттифоқнинг ташкилий тузилмасига кўра, Марказий Кенгаш раисининг 6 нафар ўринбосари лавозими жорий этилди. Марказий Кенгаш раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида бунгача “Камолот” ЁИҲнинг раиси сифатида фаолият олиб борган Таджиев Одилжон Фотихжонович сайланди. Халқаро ... Батафсил »

“Камолот” тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой кун тартибига қўйилган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, унда қатнашиш учун Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Шунингдек, видеоконференция орқали Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, ҳудудлардаги ёшлар қатнашди. Қурултойда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мамлакат раҳбари “Камолот” фаолиятини танқидий таҳлил қилдилар. Бугунги кунда ... Батафсил »

Юқорига