Мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида азалий урф-одат ва қадриятларимизни қайта тиклаш, муқаддас динимизни, азиз-авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини ободонлаштириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Имом Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Исо Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий мажмуалари, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом қадамжолари каби муқаддас масканларда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Бугунги кунда бундай обидалар юртимизнинг энг файзли ва табаррук гўшаларига айланди. Бундай хайрли ва савобли ишлар бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилмоқда.Матн: ЎзА
Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди. Эътиборли томони амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат зиёратгоҳнинг ўзида, балки унинг ён-атрофида ҳам бир хилда давом эттирилмоқда. Яъни зиёратгоҳ баҳонасида ўша ҳудуддаги инфраструктура янгиланмоқда. Сергели туманидаги “Ўзгариш” мавзесидан Янгийўл туманига борадиган катта автомобиль йўли қайта таъмирланди, йўл кенгайтирилди, кўча ўртасига замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Зангиота зиёратгоҳи атрофида меҳмонхона, деҳқон бозори, супермаркет, нонвойхона, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилди ва яна бир қанча шунга ўхшаш объектлар қурилиши давом этмоқда. Бир сўз билан айтганда, комплекс равишда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор.
Анчадан буён зиёратгоҳ ҳақида фоторепортаж тайёрлашни, қолган юртдошларимизга ҳам амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот беришни ният қилиб юрган эдим. Ва ниҳоят муқаддас Ҳайит айёми арафасида шу фоторепортаж тайёр бўлди ҳамда ҳукмингизга ҳавола қилмоқдаман. Фақат бир нарсани унутмангки, мен профессионал фотограф эмасман, оддий ҳаваскорман холос. Шу сабабли қуйида олинган суратлардаги сифат, камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман.
кўп урунли