Yangi hujjatlar

“Ширинтой болажон” фото танлови эълон қилинди

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир.

shirintoy-bolajon

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Фотосуратлар

  • мамлакатимизда болажонларга берилаётган юксак эътиборни;
  • болажонларнинг соғлом турмуш тарзидан лавҳаларни;
  • ёшавлоднинг таълимда, спортда ва ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқларини ёритиб бермоғи лозим.

Фотосуратларда фақат 14 ёшгача бўлган болажонлар ва уларнинг ота-оналари акс эттирилган бўлиши мумкин.

Танлов иштирокчилари фотосуратларни «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгашининг Facebook ва Instagram саҳифасига жойлашлари керак бўлади. Жойланган фотосуратлар тармоқ фойдаланувчилари томонидан баҳолаб борилади ва энг кўп овоз тўплаган 20 та фотосуратлар асосида жорий йилнинг декабр ойида “Ширинтой болажон” номли галерея ташкил этилади. Ушбу суратлар орасидан ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра 3 та ўрин ғолиблар аниқлаб олинади ва галерея очилиш кунида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Асосий соврин замонавий “Планшет”.

Фототанловнинг қолган шартлари ва низоми билан tashkentcity.kamolot.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Танловга ижодий ишлар 2016-йилнинг 1- ноябридан 1-декабрига қадар kamolot.fototanlov@umail.uz электрон манзили орқали қабул қилинади. Маълумот учун телефонлар +99871 232-1911 +99897 752-9700

Лойиҳа ахборот кўмаги www.kun.uz, www.daryo.uz, www.uzdaily.uz ва www.xushnudbek.uz сайтлари.

Танлов бош ҳомийси “Kippers” TM савдо белгиси.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (16)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига