Yangi hujjatlar

Олий таълим муассасаларида 1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари ошди


2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июль куни тасдиқланган.
Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 6 млн. 750 минг сўмни, иккинчи таълим ҳамда магистратурасида эса 7 млн. 420 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Бакалавриатура бўйича энг кичик сумма 4 млн. 600 минг сўмни, иккинчи таълим ва магистратурада 4 млн. 990 минг сўм қилиб белгиланган.
Эслатиб ўтаман, шартнома асосида таълим олувчи талабалар учун бир қанча имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан энг биринчиси таълим кредитидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт аcосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги 318-сонли қарорига кўра, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериб борилмоқда. Мазкур қарор матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Таълим кредитини қандай олиш бўйича маслаҳатни эса Maslahat.uz сайтидан олишингиз мумкин.
 
2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида БАКАЛАВРИАТ таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан касбий таълим
4 млн 600 минг
Гуманитар фанлар
Ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар
Математика ва статистика, амалий математика ва информатика
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари
Қишлоқ ва сув хўжалиги
Ижтимоий таъминот
Спорт фаолияти
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси
5 миллион
Журналистика ва ахборот
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги
Қурилиш
Хизмат кўрсатиш соҳаси
Транспорт
Санъат
5 млн 400 минг
Архитектура
Иқтисодиёт ва бизнес
6 млн 050 минг
Соғлиқни сақлаш
Халқаро муносабатлар
6 млн 750 минг
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
Ҳуқуқ
2013/2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида МАГИСТРАТУРА таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати (сўмда)
Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан касбий таълим
4 млн 990 минг
Гуманитар фанлар
Ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар
Математика ва статистика, амалий математика ва информатика
Ижтимоий ва аҳлоқий фанлар
Муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари
Қишлоқ ва сув хўжалиги
Ижтимоий таъминот
Спорт фаолияти
Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги
Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси
5 млн 480 минг
Журналистика ва ахборот
Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги
Қурилиш
Хизмат кўрсатиш соҳаси
Транспорт
Санъат
5 млн 970 минг
Архитектура
Иқтисодиёт ва бизнес
6 млн 640 минг
Соғлиқни сақлаш
Халқаро муносабатлар
7 млн 420 минг
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
Ҳуқуқ
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 сентябридан амалга киритилади.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

5 фикр

  1. Millionlarni osongina yozvorganizni qareng…