Yangi hujjatlar

ОТМларга 400 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (17 июль)

15 июль куни ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб 300 минг нафардан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим.

Икки кун ичида абитуриентлар сони 100 минг нафарга кўпайди.

ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 400 156 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган:

ОТМ номи

Қабул квотаси

Ҳужжат топширган абитуриентлар сони

1

 Термиз давлат университети

1690

21.832

2

 Жиззах давлат педагогика институти

1640

17.391

3

 Андижон давлат университети

1405

17.120

4

 Қарши давлат университети

1245

16.202

5

 Тошкент давлат педагогика университети

1695

15.149

Энг катта ўртача танлов эса, ҳар йилгидек Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига бўлиб турибди. Ҳозирча мазкур ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 17,3 киши даъвогарлик қилмоқда. Энг юқори кўрсаткич, мазкур ОТМнинг 5111003 – “Касбий таълим: тиббий педагогик иш” йўналишида бўлиб, бир ўринга 28 нафар абитуриент даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтаман, ўтган йили ОТМларга рекорд даражада ҳужжат топширилган эди. Агар 2013 йилда 57 та олий таълим муассасаларига абитуриентлардан жами кундузги бўлимга 480163 та ҳужжат қабул қилиниб, республика бўйича ўртача танлов 8,5 ни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 500000 дан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган.

Ҳужжатлар 20 июль кунига қадар (ўша куни ҳам) қабул қилинади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Andijon tibbiyot instituti 5510400 Stomatologiya fakultetida eng ko’p tanlov 1 o’ringa 32 ta abituriyent to’g’ri kelayapti