Yangi hujjatlar

Натижами ёки ўйин?


Photo: the-uff.com

Мақолани кеча ўйиндан кейин Twitterда ёзган фикрим билан бошламоқчиман:
“1 тийинга қиммат ўйин, лекин жуда қимматли 3 очко билан барчани табриклайман!!! Насиб қилса, ЖЧга албатта борамиз энди!”
Мақола бошланди. Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман, фақат натижа ҳақида гаплашамиз. Чунки ўйин борасида ёзадиган нарсани ўзи йўқ. Сабаби ўйин йўқ, тамом.
Танқид қиляпман-а? Сиз ҳам балки шу фикрларимга қўшилаётгандирсиз. Балки. Аммо натижа-чи? Натижани танқид қилишга асосимиз борми? Ўйинни расво деганимиз билан, натижа бор-ку. Келинг, аниқ рақамларга қараймиз. Ҳозирги таҳлилимиз, ЖЧ Саралашининг сўнги иккита босқичи асосида ҳисобланган.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ Саралашининг сўнги иккита босқичида жами 12 та ўйин ўтказди. 12 та ўйинда бизникилар ҳисобида 8 та ғалаба, 3 та дуранг ва бор-йўғи 1 та дурангли мағлубият (голимиз ҳисобланмаганди Эронга) бор.
12 та ўйинда жами 27 очко тўпладик (ўтган босқичда 16 очко, ҳозир 11 очко). Яъни 36 очколик имкониятдан 27 олдик.
Тўплар нисбатимиз 14-5, яъни +9.
Сўнги 2та босқичда мураббийлар натижалари:
В.Абрамов – 7 та ўйин: 5 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати, 8-2, яъни +6.
М.Қосимов – 5 та ўйин: 3 ғалаба, 2 дуранг. Мағлубият йўқ ҳозирча (бўлмасин ҳам). Тўплар нисбати: 6-3, яъни +3.
Кўриб турибсизки, Абрамов жамоаси камроқ гол ўтказган. Гол уриш бўйича натижа деярли тенг.
Энди бошқа жаомалар билан натижаларимизни солиштирамиз.
Очко йиғиш бўйича, энг яхши натижа бизда. Биздан кейинги натижалар қуйидагича:
ЎЗБЕКИСТОН – 12 ўйиндан 27 очко;
Ж.Корея – 11 ўйинда 23 очко;
Австралия – 11 ўйинда 21 очко;
Япония – 12 ўйинда 23 очко;
Ироқ – 11 ўйинда 20 очко.
Ғалабалар сони бўйича ҳам биз етакчимиз. Бизнинг натижамизни фақатгина Ж.Корея такрорлай олиши мумкин, агарда кейинги турда ғалаба қозонса. Натижалар қуйидагича:
ЎЗБЕКИСТОН – 8 та ғалаба (12 ўйиндан);
Ж.Корея – 7 та ғалаба (11 ўйиндан);
Япония – 7 та ғалаба (12 ўйиндан);
Австралия – 6 та ғалаба (11 ўйиндан).
Мағлубиятлар сони бўйича ҳам, биз энг яхши натижа кўрсатиб турибмиз, Худога шукур. Фақат биздагина ягона мағлубият. Бу борадаги рейтинг:
ЎЗБЕКИСТОН – 1 та (12 ўйиндан);
Ж.Корея – 2 та (11 ўйиндан);
Эрон – 2 та (11 ўйиндан);
Австралия – 2 та (11 ўйиндан).
Қолган жамоаларда 3 ва ундан кўпроқ мағлубият.
Тўплар нисбати бўйичагина, биз юқори ўринларда эмасмиз. Эринмасдан гол урганлар борей! Мунча голни нима қилишаркин, ҳайронман. Нишонлашга ҳам эриниб кетишса керак. Масалан, Япония 28 та гол урган. Ж.Корея эса 25 та. Бу борада энг яхшилар.
Япония – +21;
Ж.Корея – +16;
Эрон – +12;
ЎЗБЕКИСТОН – +9
Ироқ – +9.
Аммо, лекин, бироқ! Бизда энг яхши ҳимоя экан. Ўзбекистон энг кам тўп ўтказган ҳозирча. Тўп ўтказганлик бўйича натижалар қуйидагича:
ЎЗБЕКИСТОН – 5 та
Эрон – 7 та
Япония – 7 та
Ж.Корея – 9 та
Хуллас, натижалар шунақа. Деярли ҳар жабҳада етакчимиз. Нимага ишонишни ҳам билмайсан, кечаги ўйингами ёки натижаларгами? Балки, мен ошириб юбораётгандирман. Ахир Ўзбекистон ҳар доим кечагидек ёмон ўйнаган дея олмаймиз-ку, тўғрими? Ҳар қандай терма жамоада ҳам бироз ўйини қовушмаган вақтлар бўлади-ку, балки бундан ортиқча фожеа ясаш шарт эмасдир?
Биз ҳозир нимага эътироз билдира оламиз?
Ҳимоягами? Ахир ҳимоямиз ҳаммадан яхши эканку! Охирги 3 та ўйинда тўп ўтказмади-ку!
Ҳужумгами? Ахир энг кўп ғалаба бизда экан-ку! Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди-ку!
Мураббийгами? Ахир Миржалол Қосимов ҳали ютқазмади-ку! Жамоани гуруҳда 1-ўринга олиб чиқди-ку!
Тактикагами? Жисмоний ҳолатгами? Нима бўлишидан қатъий назар, натижалар бошқа нарсани кўрсатмоқда-ку!
Билетгами? Ох, ох, билетлар… Бошқа мавзуга ўтиб кетиб қолдим, узр.
Буни бир нарсага ўхшатиш мумкин. Баъзан бирон манзилга жуда шошаётганимизда биз ҳаракатланаётган автомобил жуда секин юраётгандек туюлаверади. Аммо бехосдан спидометрга қарасангиз, 120-130 км/с тезликка кўзингиз тушади.
Балки, биз ҳам Бразилия томон жуда шошаётганлигимиз, манзилга яқинлашганимиз сари, ўйинларимиз ҳам ёқмай бораётгандир? Чунки ҳар бир ноаниқ зарба, ҳар бир “ўхшамаган” тўп узатилиши ЖЧда бўлаётгандек тасаввур уйғотиб, “Э, бунақа ўйин билан, ЖЧда расво бўлади-ку” деб ўйлаётганимиз учун, шунақа иллюзия ҳосил қилаётгандир. Балким, балким…
Балким, балким деймиз-у, аммо барибир кечаги ўйин яхшимасда, ўртоқлар…
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Yaxshi maqola ekan, ko'proq uyinga tuxtalganingizda nur ustiga a'lo nur bular edi, Umuman terma jamoa uyinlariga va futbolchilarning uyin olib borishiga!