Савол: Мен ўтган йили ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиб, суд ҳукми билан айбдор деб топилгандим. Апелляция натижасида юқори турувчи суд инстанцияси қарорига биноан менга нисбатан чиқарилган суд ҳукми бекор қилинди ҳамда мен оқландим. Менга етказилган зарар ким томонидан тўланади?
Жавоб: ЎзР ФКнинг 991-моддасига мувофиқ, қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш натижасида етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Зарар таркибига қуйидагилар киради:
1. Қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар;
2. Пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса;
3. Пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажрими (қарори)га асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати;
4. Суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундириладиган жарималар ва суд чиқимлари;
5. Юридик ёрдам кўрсатилиши учун шахс томонидан адвокатлар бюросига ёки ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган барча ҳаракатлар;
Шунингдек, ЎзР ФК 1021-моддаси 2-қисмига мувофиқ маънавий зарар ҳам қопланади.
Ёзган жавобингизни 3 бандидаги сўзни “қоҚозлар” деб ёзибсиз манимча ақлли одам унақа ёзмаса керак