Yangi hujjatlar

Абитуриентлар томонидан ОТМ қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шакли тасдиқланди

2015 йил 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Мазкур буйруққа кўра, абитуриентлар томонидан топшириладиган 6 хил кўринишдаги аризалар шакли тасдиқланди. Уларнинг 3 таси ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар томонидан (кирилл, лотин алифболарида ҳамда рус тилида), қолган 3 таси эса ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар томонидан тўлдирилиши белгиланди.

Ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар тўлдирадиган ариза намунаси:

ariza-abituriyent-oddiy1 ariza-abituriyent-oddiy2

 

Ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўлдирадиган ариза намунаси:

ariza-abituriyent-harbiy1 ariza-abituriyent-harbiy2 ariza-abituriyent-harbiy3

Буйруқни расмий манбадан ўқиш:

Буйруқни расмий манбадан ўқиш:

Эслатиб ўтаман, 20 июнь санасидан бошлаб республикамизнинг барча ОТМларида қабул комиссиялари ўз иш фаолиятини бошлади. Ҳужжатлар 20 июлга қадар қабул қилинади.

 

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР:

Эслатиб ўтаман, абитуриентлар ОТМ қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;

5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Абитуриент ҳужжатларининг тўлиқлиги текширилгандан сўнг, у веб-камера орқали суратга туширилади ва ҳужжатлар қабул қилинади. Суратга тушириш учун ҳар бир олий таълим муассасаси қабул комиссиясида алоҳида бурчак ёки хоналар ташкил этилган бўлиб, ушбу сурат абитуриентлар базасига киритилади ва Давлат тест марказига юборилади.

Абитуриентлар томонидан барча зарур ҳужжатлар топширилганда қабул комиссияси абитуриентга ҳужжатларни қабул қилинганлиги ҳақида тилхат беради.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (73)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (7)

7 фикр

  1. Mahalladan ma’lumotnoma kerak emasmi?