Yangi hujjatlar

Наманганда “Баркамол авлод-2014” очилиш маросими бўлиб ўтди

Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод – 2014” республика спорт мусобақалари бошланди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

“Баркамол авлод—2014” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокими Б. Юсупов академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинларини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод—2014” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов ўқиб эшиттирди.

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янграб, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари байроғи кўтарилди.

“Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақалари иштирокчилари бўлажак беллашувларда ҳалол ва муросасиз курашишга тантанали қасамёд қиладилар.

“Баркамол авлод – 2014” спорт ўйинлари оловини бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Шоҳиста Рашидова ва белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Рустам Умаров ёқди. Мазкур машъала Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг қуёш ўчоғидан аланга олдирилган.

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Мутахассислар ва кенг жамоатчилик томонидан “Кичик Олимпиада”, деб таърифланган уч босқичли узлуксиз спорт тизими мусобақалари Олимпия ўйинлари қоида ва талаблари асосида ўтказилади. Эътиборлиси, бу йилги мусобақалар аввалгисидан тўртта кўп, яъни спортнинг ўн олти тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, оғир атлетика, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, бокс, таэквондо, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, стол тенниси, сузиш ва шахмат бўйича ўтказилмоқда.

“Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақалари ўйинларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди.

“Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақаларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев иштирок этди.

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

“Баркамол авлод” спорт ўйинлари “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасига киритилган бўлиб, мазкур спорт ўйинларини ўтказиш учун 14 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтаман, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида 2001 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Илк Республика финал босқичи Жиззах вилоятида ўтказилган. 2004 йилдан бошлаб ушбу спорт мусобақасининг Республика финал босқичлари уч йилда бир марта ўтказилиб келинмоқда.

Қуйида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ўтказилган ҳамда ўтказилиши режалаштирилган ҳудудлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

2001 – Жиззах
2003 – Андижон
2005 – Тошкент
2008 – Қорақалпоғистон
2011 – Сурхондарё
2014 – Наманган
2017 – Жиззах
2020 – Қашқадарё
2023 – Сирдарё

Photo: ЎзА

Photo: ЎзА

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Menimcha bayroqdagi xatoga hech kim e’tibor bermadi shekilli?