Yangi hujjatlar

Президент қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қайта тасдиқланди

2014 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорда таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди. Бунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 72 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 55 киши бўлган тузилмаси ўз кучини йўқотди.

Янги тузилмага кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратида жами бошқарув ходимлари сони 51 нафар этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси

madaniyat-va-sport

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига