Yangi hujjatlar

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик.

bexato yozamiz

Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш кабилардир.

Буни қандай амалга оширамиз?

Ижтимоий акцияда иштирок этиш қийин эмас.

Агарда Сиз расмий мақомга эга бўлган ўринларда, масалан, давлат корхоналари, ташкилотлари, акциядорлик жамиятлари, таълим муассасалари, шифохоналар, банклар, йирик хусусий компаниялар, жамоат транспортлари, реклама баннерлари, йирик маданий марказлар ва бошқа жойларда йўл қўйилган имловий хатоларни кўрсангиз, унда:

  1. Ушбу имловий хато йўл қўйилган ўринни фотоаппарат ёки телефонингизда сифатли қилиб суратга олинг.
  2. Суратни бизга юборинг.
  3. Суратга илова сифатида имло хатоси йўл қўйилган маскан ҳақида маълумот беринг.

Сиздан ортиқча нарса талаб қилинмайди. Биз эса юборилган суратлар асосида йўл қўйилган имловий хатоларни тўғрилаш учун тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилиб, уларни тўғрилаш чораларини кўрамиз.

Шунингдек, Сиз йўл қўйилган имловий хатони ўз ташаббусингиз билан тўғрилаттирган бўлсангиз, унда бу ҳақда ҳам бизга хабар беришингиз мумкин.

Имловий хатолар борасида олган суратларингизни қуйидаги усулларда бизга юборишингиз мумкин:

  1. Суратларни bexatoyozamiz@gmail.com электрон манзилига юборинг.
  2. Facebook ижтимоий тармоғига суратни жойлаб, маълумотлар қолдиринг. Ва, бу ҳақида расм манзилини кўрсатган ҳолда бизга маълум қилинг.
  3. Twitter ижтимоий тармоғига суратни жойлаб, ушбу твитга @xushnudbek ни алоҳида кўрсатиб ўтинг.

Ижтимоий акцияда фаол иштирок этасиз деган умиддамиз!

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (16)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

9 фикр

  1. Bu haqda uforumda alohida mavzu ochilib shunaqa suratlar joylashtirilgan va forum ahli fikrlari ham kiritilgan :

    http://uforum.uz/showthread.php?t=6508