Yangi hujjatlar

Tag Archives: хато

“Холат”лар “Ҳолат”га (5)

Мазкур фотожамланмада баннерлардаги хатолар қандай қилиб тўғрилангани акс этган. Гап шундаки, Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта тикланган, реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келган объектлар олдига “Янги ҳолат”, “Эски ҳолат” рукнидаги суратлар акс эттирилган ижтимоий баннерлар ўрнатиб чиқилган эди. Ўша баннерлардаги “holat” сўзи, имловий хато билан “xolat” деб ёзилган эди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирилганди. Мурожаатлардан сўнг, тегишли мутасадди шахслар мазкур хатоларни тўғрилаб чиқишган эди. Бу ҳақида қуйидаги мақолада батафсил ўқишингиз мумкин. Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг. Батафсил »

Архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайти номидаги хатони тўғрилади

Аввалроқ, «Тилга эътибор – элга эътибор» номли лойиҳа доирасида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайтининг домени номида имловий хатолик мавжудлиги ҳақида Қўмитага тегишли тартибда таклиф билан мурожаат қилганим тўғрисида ёзган эдим. Давлат органидан жавоб олсам, бу ҳақида Сизларни хабардор қиламан дегандим. My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилган хатга Қўмитадан қуйидагича жавоб олдим: Сизнинг, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборган 2014 йил 25 октябрдаги 63855-сонли имловий хато ҳақида таклифингизни ўрганиб чиқиб, Қўмита сизга чуқур миннатдорчилик изҳор ... Батафсил »

Архитектура ва қурилиш қўмитасига хат

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти орқали «Тилга эътибор – элга эътибор» номли кичик лойиҳа ҳақида эълон қилган эдим. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органларининг расмий сайтларида давлат тилида иш юритиш даражасини таҳлил қилишга уриниб кўрдим. Таҳлил ўз ичига 91 та сайтни қамраб олди. Бу ҳақида батафсил ва тўлиқроқ мақолани тез орада эълон қиламан. Таҳлил давомида ажойиб иккита ҳолатга дуч келдим. Яъни Давлат архитектура ва ... Батафсил »

Қайси бири тўғри: «sentabr» ёки «sentyabr»?

Юртимизда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига ҳам 21 йил вақт бўлди. Лотин ёзуви биз учун бегона эмас аслида. 1929 йилда араб графикасига асосланган ўзбек алифбосидан лотин графикасига асосланган алифбога ўтган эдик ва бу алифбо 11 йил давомида, 1940 йилгача амал қилган. Гарчи янги Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлсада, лотин ёзувига асосланган алифбо борасида ҳали-ҳануз баҳс-мунозаралар тўхтамайди. Баҳс мавзусининг асосини кўпчилик лотинча ноқулай, катта авлод учун ўрганиш қийин деган фикрда эканлиги ташкил этади. Баъзилар ... Батафсил »

Жиззах политехника институти маъмурияти институт қачон ташкил қилинганлигини билмайдими?

Аввалроқ, сайтим орқали Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Жиззах политехника институтида янги факультет очилганлиги тўғрисида хабар берган эдим. Кези келганда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу хабарни тайёрлаш чоғида қизиқ ҳолатга дуч келдим. Хабарга қўшимча маълумотлар олиш мақсадида Жиззах политехника институтининг расмий веб-сайтига (http://www.djizpi.uz/) ташриф буюрдим. Гап шундаки, сайтнинг бош саҳифасида институт ташкил этилган сана ҳақида маълумот турибди. Унда қуйидагича ёзилган: O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992 yil 11-martdagi qaroriga asosan Jizzax politexnika instituti tashkil etildi. Имловий хатолар ҳақида ҳам майли, индамадим. Лекин ... Батафсил »

“Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатосини тўғрилаб қўйди

Куни кеча “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда мавжуд бўлган имловий хатоларни тўғрилаш бўйича қилган мурожаатим ҳақида аввалроқ хабар берган эдим. Ёдингизда бўлса, компания биноси кираверишидаги тошлавҳаларнинг ҳам ўзбекча, ҳам инглизча вариантида “kimyo” сўзи “kimiyo” шаклида ёзилганди. Компаниядан олган жавобимга кўра, “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг янги расмий рамзи тез орада тасдиқланиши ва қабул қилиниши ҳамда мазкур имловий хатоларни ўша расмий рамз қабул қилинганидан сўнгина ўзгартириш имконияти пайдо бўлиши маълум қилинганди. Мурожаатни юборганимдан 50 кун ўтган ... Батафсил »

“Ўзкимёсаноат” компанияси имловий хатосини тез орада тўғрилашга ваъда берди

ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: Мазкур имловий хатолик кейинчалик компания томонидан тўғрилаб қўйилган. Шу ҳақида батафсил: “Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатони тўғрилаб қўйди Имловий хатолар ҳақида сўнги вақтларда кўп муҳокамалар, таклифлар, танқидий фикрлар билдирилмоқда. “Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси доирасида навбатдаги мурожаат “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясига юборилди. Гап шундаки, “Ўзкимёсаноат” ДАК Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда, минг таассуфки, кичик имловий хатоларга йўл қўйилган. Мени энг ҳайрон қолдирган жиҳати, ушбу имловий хатоликлар айнан компаниянинг расмий номини ёзишда қайд этилганидир. Бундан ташқари ушбу ... Батафсил »

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик. Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ... Батафсил »

«Тrastbank»га хат!

“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди” (“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи) Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта кўргандим. Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ... Батафсил »

Юқорига