Ассалому алайкум!
Аввало барчангизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Ўйлаган барча эзгу ниятларимизни ижобат айласин.
Юртимизда мана шундай муқаддас байрам шукуҳи кезиб юрган бир паллада, Сизга мамнуният билан бир янгиликни етказмоқдаман. Машаққатли меҳнатимиздан сўнг, ва ниҳоят Xushnudbek.uz шахсий сайтимни ишга туширишга муваффақ бўлдик. Албатта Сиз кўриб турган мазкур сайтда бир неча кишиларнинг меҳнати синди. Бу ҳақида батафсил тўхталаман ҳали. Ҳозирча, сезганингиздек, шахсий сайтим “Muloqot” ижтимоий тармоғи, “Daryo” нашри билан ҳамкорликда ишламоқда.
Мазкур сайт аввалдан Сизга маълум бўлган шахсий блогим (xushnudbek.blogspot.com) негизида яратилди. Яқиндагина ўзининг 1 ёшини нишонлаган шахсий блогимдаги барча хабарларни сайтга кўчирдик.
Сайт очиш бу кичик бир қадам холос. Аслида энг оғир ва энг машаққатли меҳнат энди бошланади. Сайт ва блогнинг фарқини ҳамда масъулиятини ҳис қилган ҳолда энди жиддийроқ ишлашга ҳаракат қиламан.
Шахсий сайтимни ишга туширишдан асосий мақсад – жамиятдаги ҳуқуқшуносликка оид маълумот эҳтиёжини оз бўлса-да қондиришга ҳаракат қилиш, ҳуқуқий саволларга жавоблар ҳамда ўқувчиларга муаммоли вазиятлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш. Албатта қўлдан келганча ва билимим етганча.
Ана ундан кейин бошқа иккиламчи мақсадлар, футбол, шахсий ҳаёт билан боғлиқ хабарлар ва ҳ.к. ўрин олади.
Ҳозирча шулар. Яна гап келиб қолса, албатта Сизларга етказаман. Блогимни ишга туширганимда “Бисмиллоҳдан бошладик” дея илк хабарни қолдирган эдим. Сайт фаолиятини ҳам, худди шундай “Бисмиллоҳ” билан бошладим. Ўзи қилаётган ҳаракатларимизнинг баракасини берсин.
Xushnudbek.Uz сайтининг доимий муштарийси бўлишингизга умид билдириб,
Ҳурмат билан,
Хушнудбек.
Ko’rinishi KAMOLOT.UZ ga o’xshayapti cheta 🙂