Yangi hujjatlar

Абитуриентлар тест жавобларини CLICK хизмати орқали ҳам билишлари мумкин

Жорий йилда ОТМларга кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар тест натижаларини онлайн пластик карточкаларига уланган CLICK хизмати орқали билиб олишлари мумкин. Бу ҳақида Click компанияси расмий сайтида хабар берилган.

Давлат Тест Маркази билан эришилган ҳамкорлик натижасида бу йил кириш имтиҳонларни топширган абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун СLICK тизимида имтиҳонларнинг натижаларини SMS орқали олиш имконияти яратилди, – дейилади хабарда.

Натижаларни билиб олиш учун USSD-менюсида (*880#) очилган “DTM 2014” бўлимига кириш лозим. Ундан сўнг абитуриентнинг жавоблар рақамини киритиш керак бўлади. Имтиҳон натижалари 15 августдан кейин, яъни Давлат Тест Марказидан олингандан кейин автоматик равишда SMS орқали юборилади.

1-қадам. Менюдан DTM-2014 бўлими танланади.

1-қадам. Менюдан DTM-2014 бўлими танланади.

2-қадам. "Dalee" қилиш учун 1 рақами юборилади

2-қадам. “Dalee” қилиш учун 1 рақами юборилади

3-қадам. Тест жавоблар варағи коди юборилади

3-қадам. Тест жавоблар варағи коди юборилади

Сўров қиймати 1500 сўм.

Эслатиб ўтаман, ДТМ сайтида берилган хабарга кўра, тест натижаларини 5100 рақамига SMS юбориш орқали ҳам билиш мумкин. Мазкур хизмат фақат Ucell компанияси абонентлари учун амал қилади. Битта чиқувчи SMS нархи – $0.75.

CLICK хизматини ёқтириш билан боғлиқ барча саволларга компания сайтидан (http://click.uz/uz) маълумот олишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (32)
  • Йўқ (10)
  • Бироз (6)

7 фикр

  1. Asalomu aleykum Mandad qachon ekan bilmaysizlarmi