Мазкур фотожамланмада баннерлардаги хатолар қандай қилиб тўғрилангани акс этган.
Гап шундаки, Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта тикланган, реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келган объектлар олдига “Янги ҳолат”, “Эски ҳолат” рукнидаги суратлар акс эттирилган ижтимоий баннерлар ўрнатиб чиқилган эди.
Ўша баннерлардаги “holat” сўзи, имловий хато билан “xolat” деб ёзилган эди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирилганди. Мурожаатлардан сўнг, тегишли мутасадди шахслар мазкур хатоларни тўғрилаб чиқишган эди.
Бу ҳақида қуйидаги мақолада батафсил ўқишингиз мумкин.
Суратларни катта ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.
Ҳақиқатан, атрофимиздаги мана шундай кичик муаммоларни ҳал этмас эканмиз, катта масалалар олдида ҳам ожиз қоламиз. Илк бор ўша хато ёзувларни кўрганимда ҳай