Yangi hujjatlar

2015 йил давомида қурилиши мўлжалланган «Камолот» уйларининг манзиллари (ҳудудлар кесимида)

Хабарингиз бор, 2014 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида ёш оилаларга «Камолот» уйларидаги квартираларни сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан (ҳозирда 9%ни ташкил қилмоқда) 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга кредит берилмоқда.

Албатта бундай ажойиб имконият кўпчилик ёшларни қизиқтириши табиий ҳол. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун “Камолот” уйларидан бирини харид қилишни ният қилган ёшлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Аввалроқ, сайтим орқали “Камолот” уйларига бағишланган иккита мақола чоп этган эдим. Дастлабкиси “Камолот” уйлари кимларга берилади?” мақоласи бўлса, иккинчиси “Камолот” уйлари ҳақида қаердан батафсил маълумот олса бўлади?” номли мақола эди. Мазкур мақолалар 10 минг мартадан кўпроқ ўқилганини ҳисобга олсак, шунингдек, шахсан менга “Камолот” уйлари ҳақида юзлаб саволлар берилганини инобатга олсак, юқоридаги фикрларимиз нечоғлик тўғри эканлигига амин бўламиз.

Ўтган давр мобайнида “Камолот” уйлари бўйича Республика комиссияси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйдик ва улар “Камолот” уйлари ҳақида маълумот олишда бизга яқиндан кўмак беришмоқда. Бугун ана шундай ҳамкорлик доирасида Республика комиссияси томонидан тақдим этилган навбатдаги маълумотни Сиз азизларга етказишни маъқул деб топдим.

Ушбу мақолада 2015 йил давомида Республикамизнинг қайси ҳудудларида “Камолот” уйлари қурилаётганлиги, уйнинг ҳажми ҳамда молиялаштирувчи тижорат банклари ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган.

Умид қиламанки, мазкур маълумотлар Сиз учун фойдали бўлади.

Эслатма: “Камолот” уйларини қандай олиш мумкинлиги, кимларга берилади-ю, кимларга берилмаслиги, уйларни олиш учун ҳужжатлар тўплашда юзага келган муаммолар ҳақида менга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ эмас. Ушбу мавзудаги барча саволларингизни “Камолот” ЁИҲнинг масъул вакилларига йўллашингизни таклиф қиламан. Шунда Сиз аниқ, ишончли ва асосийси расмий жавоб олишингиз мумкин. Батафсил

Ҳудудлар ва қуриладиган уйлар манзили

Уйларнинг кўрсаткичлари (уйлар сони/ қаватлар сони/ квартира сони)

Молиялаштирувчи тижорат банки

Тошкент шаҳри

1 Бектемир тумани, Сувсоз мавзеси Г-60 йўли ва 20-уй оралиғи 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”
2 Миробод тумани, Қўйлиқ 1-мавзе, 15/2-уй олдида 4 қаватли 32 квартирали ТИФ “Миллий банк”
3 Чилонзор тумани, 7-мавзе 1, 2, 3, 7-уйлар оралиғида 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Ипак йўли банки”
4 Чилонзор тумани, 7-мавзе 1, 2, 3, 7-уйлар оралиғида 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Алоқа банк”

Қорақалпоғистон Республикаси

1 Нукус шаҳри, Абдамбетов кўчаси 4 қаватли 58 квартирали ДАТБ “Асака банк”
2 Амударё тумани, Гулзор МФЙ 4 қаватли 48 квартирали ДАТБ “Асака банк”
3 Нукус тумани, Акмангит МФЙ 2 қаватли 24 квартирали ДАТБ “Асака банк”
4 Тўрткул тумани, Наврўз МФЙ 3 қаватли 36 квартирали ДАТБ “Асака банк”

Андижон вилояти

1 Пахтаобод тумани, Қашқар МФЙ 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”
2 Шаҳрихон тумани, Бувайда МФЙ, Тўйчи ҳофиз кўчаси 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”
3 Андижон шаҳар. 2-кичик даҳа 4 қаватли 40 квартирали АТИБ “Ипотека банк”

Бухоро вилояти

1 Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”
2 Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчаси 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”
3 Когон шаҳри, Аҳиллик кўчаси 4 қаватли 32 квартирали АТИБ “Ипотека банк”

Жиззах вилояти

1 Жиззах шаҳри, “Иттифоқ” маҳалласи 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Халқ банки”
2 Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчаси, Ётоқхона биноси 2 қаватли 20 квартирали АТБ “Халқ банки”
3 Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ 2 қаватли 16 квартирали АТБ “Халқ банки”

Қашқадарё вилояти

1 Қарши шаҳар, А.Навоий кўчаси 4 қаватли 48 квартирали АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
2 Касби тумани, Муғдон шаҳри, Тинчлик кўчаси 4 қаватли 36 квартирали АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
3 Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси 4 қаватли 48 квартирали АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”

Навоий вилояти

1 Кармана тумани, Янгиарик ҚФЙ, Талқоқ маҳалласи 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Халқ банки”
2 Кармана тумани, Янгиариқ ҚФЙ, Талқоқ маҳалласи 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Халқ банки”
3 Қизилтепа шаҳар, А.Навоий маҳалласи 4 қаватли 24 квартирали АТБ “Халқ банки”

Наманган вилояти

1 Наманган тумани, Тошбулоқ шаҳарчаси 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”
2 Чортоқ тумани, Чортоқ ш, Дўстлик маҳалласи 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”
3 Янгиқўрғон тумани, Янгиқўрғон шаҳри 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”

Самарқанд вилояти

1 Самарқанд шаҳри , Ш.Руставели кўчаси 4 қаватли 48 квартирали АТБ “Қишлок қурилиш банк”
2 Пайариқ шаҳарчаси, Чўлпон кўчаси 4 қаватли 48 квартирали АТБ “Қишлок қурилиш банк”
3 Каттақўрғон шаҳри, А.Темур кўчаси 4 қаватли 48 квартирали АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”

Сурхондарё вилояти

1 Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза кўчаси 4 қаватли 32 квартирали ТИФ “Миллий банк”
2 Денов тумани, Пистамазор ҚФЙ, Ўрта қишлоқ маҳалласи 2 қаватли 32 квартирали ТИФ “Миллий банк”
3 Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза кўчаси 4 қаватли 32 квартирали ТИФ “Миллий банк”

Сирдарё вилояти

1 Гулистон ш., 4-мавзе 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”
2 Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳарчаси 7- Ҳақиқат маҳалласи 1-мавзе Буюк Турон кўчаси 2 қаватли 16 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”
3 Мирзаобод тумани, Тошкент ҚФЙ, Тошкент СИУ 2 қаватли 16 квартирали АТБ “Ўзсаноат қурилишбанк”

Тошкент вилояти

1 Бекобод шаҳри Ғ.Ғулом кўчаси 4 қаватли 16 квартирали АТБ “Алоқа банк”
2 Олмалиқ шаҳри, Тотувли кўчаси 9-уй 4 қаватли 32 квартирали АТБ “Алоқа банк”
3 Оҳангарон тумани, Янгилик МФЙ 5 қаватли 20 квартирали АТБ “Алоқа банк”

Фарғона вилояти

1 Марғилон шаҳар, Ипакчилар кўчаси, ётоқхона биноси 4 қаватли 44 квартирали ТИФ “Миллий банк”
2 Фарғона шаҳар. Фарғона кўчаси 70-уй, ётоқхона биноси 4 қаватли 48 квартирали ТИФ “Миллий банк”
3 Қўқон шаҳри, Хўқандий мавзеси 4 қаватли 44 квартирали ТИФ “Миллий банк”

Хоразм вилояти

1 Урганч шаҳри, “Ёшлик” массиви 4 қаватли 32 квартирали ДАТБ “Асака банк”
2 Урганч тумани “Ғалаба” массиви 4 қаватли 32 квартирали ДАТБ “Асака банк”
3 Ҳонқа тумани “Андалип” кўчаси 4 қаватли 32 квартирали ДАТБ “Асака банк”
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (174)
  • Йўқ (16)
  • Бироз (9)

4 фикр

  1. Menga juda ham yoqdi uwbu sayt