Yangi hujjatlar

Декабрь ойида Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Ёдингизда бўлса, 2015 йил ноябрь ойининг энг харидорбоп китобларининг 20 талик рейтинги эълон қилинган эди. «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари 2015 йил декабрь ойининг ҳам китобхонлар орасида энг оммалашган китоблар мониторингини тақдим этди. Бу гал 24 талик рейтинг ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган.

2015 йилнинг сўнгги ойида энг кўп сотилган китоб, бу “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган жаҳон адабиётининг йирик намоёндаси Жонатан Свифт қаламига мансуб “Гулливернинг саёҳатлари” асари бўлди. Ўтган ой давомида 2180 дона “Гулливернинг саёҳатлари” асари китобхонлар жавонидан ўрин олди. Иккинчи ўринда Астрид Линдгреннинг “Миттивой ва Карлсон” асари, учинчи ўринда эса Даниель Дефонинг “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” китоби жой эгаллади. Мазкур натижаларнинг қувонарли томони, декабрь ойида ота-оналар фарзандларига янги йил байрами туҳфаси сифатида китоб совға қилганликлари боис, болалар адбиётининг савдоси юқори кўрсаткичда бўлди.

Айниқса болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев асарлари китобхонлар томонидан энг кўп харид қилиниб келинмоқда. Шунингдек, Чингиз Айтматов, Ғафур Ғулом, Ўткир Ҳошимов, Артур Конан Дойл асарлари ҳам китоб савдосида етакчилик қилмоқда.

Декабрь ойида энг кўп сотилган китоблар учлиги

Декабрь ойида энг кўп сотилган китоблар учлиги

Декабрь ойида энг кўп сотилган китоблар

  1. Жонатан Свифт. “Гулливернинг саёҳатлари” — 2180 дона;
  2. Астрид Линдгрен. “Миттивой ва Карлсон” — 2150 дона;
  3. Даниель Дефо. “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” — 2130 дона;
  4. Антуан де Сент-Экзюпери. “Кичкина шаҳзода” — 1930 дона;
  5. Худойберди Тўхтабоев. “Пешонасига телевизор ёпишган бола” — 1783 дона;
  6. З.Замонов, Д.Зубатова. “Топ-топ-топишмоқ” — 1500 дона;
  7. Инглизча-ўзбекча луғат — 1160 дона;
  8. М.Ҳамидова. “Момомнинг сандиғи” — 985 дона;
  9. Ғафур Ғулом. “Шум бола” — 982 дона;
  10. “Кенжа ўғил ва ботир” — 855 дона;
  11. Худойберди Тўхтабоев. “Қасоскорнинг олтин боши” — 825 дона;
  12. Худойберди Тўхтабоев. “Беш болали йигитча” — 663 дона;
  13. Худойберди Тўхтабоев. “Ширин қовунлар мамлакати” — 597 дона;
  14. Худойберди Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб” — 556 дона;
  15. Худойберди Тўхтабоев. “Жаннати одамлар” — 555 дона;
  16. Тоҳир Малик. “Шайтанатнинг жин кўчалари” — 553 дона;
  17. Худойберди Тўхтабоев. “Мунгли кўзлар” — 530 дона;
  18. Чингиз Айтматов. “Оқ кема” — 525 дона;
  19. Артур Конан Дойл. “Шерлок Холмс ва доктор Ватсоннинг саргузаштлари” — 500 дона;
  20. Ўткир Ҳошимов. “Нур борки, соя бор” — 493 дона;
  21. Жанни Родари. “Жельсомино ёлғончилар мамлакатида” — 477 дона;
  22. Юлиан Семёнов. “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” — 451 дона;
  23. Чингиз Айтматов. “Асрни қаритган кун” 435 дона;
  24. Эрнест Хемингуэй. “Чол ва денгиз” — 430 дона.

Яқин кунларда 2015 йил давомида энг оммалашган китоблар рейтинги эълон қилинади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (33)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига