Yangi hujjatlar

Лицей ва коллежларга кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижаси ДТМ сайтига жойлаштирилади

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор матнида таъкидланишича, мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан қабул қилинган.

Асосий ўзгартириш ва қўшимчалар саралаш тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларига таалуқли бўлиб, унга кўра эндиликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўтказилган саралаш тест синови натижалари Давлат тест марказининг расмий веб сайтига жойлаштирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтаман, бир неча йиллардан буён абитуриентларга қулайлик туғдириш мақсадида 1 август куни олий таълим муассасаларида ўтказиладиган тест синови натижалари Давлат тест марказининг расмий веб сайтида эълон қилиб борилиши анъана тусига кирган.

Ўтган йилда ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари билан қуйидаги манзилдан танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (10)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Darsliklari kerakdi