Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди.
Эслатиб ўтаман, 2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.
Juda yaxshi bolibtida o‘z ishiga ma’suliyatsizlik bilan yondashgan boshqa tashkilot rahbarlarini ham tartibga solish kerak, iloji bo‘lsa jazolsh kerak xalqga foydasi tegmasa unday rahbarlarni bizga nima keragi bor.