Yangi hujjatlar

Ўзбекистонда мактаб, коллеж, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш учун мажбурий тўлов жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим.

Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги мажбурий тўлов жорий қилинди.

Солиқ Кодексининг 23-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳақида маълумот берилган. 2013 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонунга биноан айнан 23-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд (2-банд прим бир) билан тўлдирилди:

«2-1) бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар»

Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур мажбурий тўлов давлат дастури даражасида бугунги кунгача ҳам мавжуд эди, фақат эндиликда бу Солиқ Кодексида ҳам ўз аксини топди. Айнан ушбу масала бўйича Солиқ Кодексининг 23-моддасида давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади дея қайд этиб қўйилган.

Эслатиб ўтаман, бугунги кунгача Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд эди:

1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:
ягона ижтимоий тўлов;
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;
2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
3) давлат божи;
4) божхона тўловлари;
5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Битта фикр

  1. Bu turdagi majburiy to’lov qaysi toifadagi shaxslardan olinadi?