Yangi hujjatlar

Tag Archives: солиқ

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ўрнатишни сўраб тижорат банкларига электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди

2015 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Қарор асосида Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил ... Батафсил »

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Муҳокама асносида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун солиқ юкини янада камайтиришдан, солиқ солиш тизимини соддалаштиришдан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлашдан ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат бўлиб ... Батафсил »

Нима учун 1 апрелга қадар жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим?

2014 йил 1 апрель – фуқаролар учун 2013 йилги жами даромадлари тўғрисидаги декларацияларни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш муддатининг охирги куни, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2013 йилги: – мулкий даромадлари, шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса); – асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф ... Батафсил »

Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарлар рўйхати камайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган товарлар рўйхати учтага камайтирилди. Солиқ Кодексининг 208-моддасида қўшилган қиймат солиғидан озод этилган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари рўйхати берилган ... Батафсил »

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Солиқ Кодексининг 158-моддасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра юридик ... Батафсил »

Ўзбекистонда мактаб, коллеж, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш учун мажбурий тўлов жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги мажбурий тўлов жорий қилинди. Солиқ Кодексининг 23-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳақида маълумот берилган. 2013 йил 25 ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 11 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ... Батафсил »

Энди СТИР (ИНН) рақамингиз ва солиқдан қарздорлигингиз ҳақида SMS орқали маълумот олишингиз мумкин

Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга қулайлик туғдириш мақсадида янги интерактив хизматни жорий қилди. Бунга кўра, энди фуқаролар ўз СТИР (ИНН) рақами ва солиқлардан қарздорлиги ҳақида SMS орқали маълумот олиши мумкин. Бу ҳақида қўмитанинг расмий сайтида хабар берилган. Мазкур интерактив хизмат Beeline ва Ucell алоқа оператори абонентлари учун амал қилади. Бунинг учун 1077 қисқа рақамига i ҳарфини юбориш лозим. Шунда Сизга қандай тартибда маълумот олиш лозимлиги ҳақида жавоб SMS келади. Жавоб SMSлари ўзбек ҳамда рус тилларида юборилади. Мазкур интерактив хизматдан фойдаланиш учун ... Батафсил »

Юқорига