Yangi hujjatlar

Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш

Савол: Меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларга кўра бекор қилинади?
 
Жавоб: ЎзР Меҳнат Кодекси 106-моддасига биноан меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатлар бўйича бекор қилинади:
1) ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда;
2) шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда;
3) ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда;
4) ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
5) ходимнинг вафоти муносабати билан;
6) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
 
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

3 фикр

  1. саволим бор.Бизнинг ашкилотида тахлим йуналиши,бухгалтеримиз 167-модда 2,3,4, банди билан судалниб,икки йилгача жавобгарлик ишларида ишлаш хукукидан махрум килинди.Шу инсонни жазо вакти тугалланмасдан туриб янги директор уни ишга кабул килиши мумкинми.Ундай булса суд хукмини менсимасликка кирмайдими,бунинг учун жазо борми.