Yangi hujjatlar

Алишер Ваҳобов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган.

Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди.

Янги вазир Алишер Восиқович 1963 йилнинг 12 майида туғилган. У иқтисод фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

1986 йилда Тошкент Давлат университетини «Сиёсий иқтисод» йўналиши бўйича тамомлаган.

1991 йилда “Қишлоқ жойларида социал муаммоларни ҳал этишда номоддий жамғаришни роли” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2001 йилда “Бозор муносабатларига ўтиш босқичида кўп укладли иқтисодиёт ва уни такрор ҳосил бўлиши” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Photo: tdiu.uz

Photo: tdiu.uz

А.Ваҳобов ўз меҳнат фаолиятини 1986 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтида “Умумиқтисодий назария” кафедраси ўқитувчиси лавозимида бошланган.

1991-1998 йиллар давомида Тошкент молия институти “Умумиқтисодий назария” кафедрасининг катта ўқитувчиси, сўнгра доценти лавозимларида меҳнат қилди.

1998-1999 йилларда Тошкент молия институти қошидаги Солиқ ўқув маркази “Умумиқтисодий назария” кафедраси мудири, 1999-2002 йилларда Тошкент молия институти “Молия-иқтисод” факультети декани сифатида ишлади.

2002 йилда Тошкент молия институти ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига, 2005 йилда эса шу олийгоҳнинг ректори лавозимларига тайинланди.

2012-2014 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетинг ректори лавозимида фаолият кўрсатган.

Алишер Ваҳобов оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (123)
  • Йўқ (20)
  • Бироз (10)

2 фикр

  1. Narxozga kim rektor bulibdi?