Yangi hujjatlar

Tag Archives: вазир

Шерзод Шерматов АКТ вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги фармонларига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида кадрлар алмашуви рўй берди. Вазир Хуршид Мирзохидов МТРК раиси бўлганлиги ҳақида хабар берган эдим. Шу муносабат билан, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Батафсил »

Миллий телерадиокомпанияга янги раис тайинланди

Ҳукумат қарорига биноан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Мирзохидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раис этиб тайинланди. Бунгача МТРК раиси сифатида Ходжаев Алишер Жўрақулович фаолият юритиб келаётган эди. Хуршид Мирсобирович 1971 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институни тамомлаган. Мутахассислиги радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение муҳандиси. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлад ва жамият қурилиши академиясининг олий бизнес мактабини бизнесни бошқариш магистри унвони билан тамомлаган. 1994-1999 йиллари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ... Батафсил »

ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди

2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини ... Батафсил »

Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.  Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »

Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »

Алишер Ваҳобов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган. Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди. Янги вазир Алишер ... Батафсил »

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »

Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимига ўзгартиш киритилди

2013 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан Низомга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига замонавий ахборот технологияларини янада кенг ... Батафсил »

Спорт мусобақалари вақтида Ўзбекистон давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари тасдиқланди

2013 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруққа Маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ходжиматов имзо чеккан. Буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартиби белгиланди. Унга кўра, спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланиши керак. “Спорт ... Батафсил »

Тошкентда ШҲТ га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг кенгаши бўлди

Тошкентда 15 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг олтинчи кенгаши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Кенгаш ишида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси транспорт маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари А.Носиров иштирок этгани қайд этилади хабарда. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев раислигида ўтди. ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари)нинг бўлиб ўтадиган мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро ... Батафсил »

Юқорига